Latest news

23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  0 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  15 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  2 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  5 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди  72 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  10 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  19 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  2 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  5 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  4

Равшан Ҳайдаров: "Ҳеч кимдан қўрқмаймиз, лекин ҳар бир рақибга ҳурмат билан ёндашамиз" News

Равшан Ҳайдаров: "Ҳеч кимдан қўрқмаймиз, лекин ҳар бир рақибга ҳурмат билан ёндашамиз"

Кеча 2026 йилги U-23 Осиё Кубогига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

 Унга кўра, Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Қирғизистон, Шри Ланка ва Фаластин билан бирга "E" гуруҳидан жой олди. Бизнинг гуруҳ ўйинлари Қирғизистонда бўлиб ўтади. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров қуръа ташлаш якунлари ва келгусидаги режалар ҳақида қуйидагича фикр билдирди.


"Қуръа жараёнида саралашдаги рақибларимиз ва мезбон мамлакатни билиб олдик. Ёшлар миқёсидаги турнирларда ҳар қандай жамоадан кутилмаган натижалар чиқиши мумкин, чунки ёш футболчилар ҳар ойда ўзгариб, ўсиш жараёнидан ўтишади.

Қирғиз Республикасида футболга катта эътибор қаратилаяпти, янги майдонлар қуриляпти. Улар мезбон сифатида яхши тайёргарлик кўриши табиий — бу улар учун катта мотивация.

Фаластин термаси доимо сирли жамоа ҳисобланади. Мамлакат оғир шароитда эканига қарамай, кўплаб футболчилари Европада тўп суради.

Шри-Ланка ҳақида ҳозирча тўлиқ маълумотга эга эмасмиз. Улар билан аввал тўқнаш келмаганмиз, ўрганишни энди бошлаймиз. Ҳеч кимдан қўрқмаймиз лекин ҳар қандай рақибни ҳурмат қилишимиз керак.  Барча рақиблар бўйича маълумот йиғяпмиз, аммо асосий эътиборни ўз тайёргарлигимизга қаратяпмиз.

Футболчиларнинг Суперлигадаги ўйинларини кузатиб, тайёргарликка жалб қилиб, жамоа ўйинини шакллантиряпмиз. Аввалги U-20 терма жамоаси сафидаги кўп футболчилар ҳозир миллий жамоа ёки легионер сифатида фаолият юритмоқда. Улар ўрнига янги истеъдодларга имконият бераяпмиз.

Бизнинг асосий мақсад — U-23 Осиё Кубогига йўлланма олиб, футболчиларни катта мусобақалар учун тоблаш", — деди Равшан Ҳайдаров.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика