Latest news

20:25АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 0:1 (матнли трансляция)  3 19:37Родри: "Арсенал"дан қасос олишимиз керак"  5 19:18"Арсенал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда  29 19:15"Қизилқум" — "Насаф" 0:0 (Матнли трансляция)  23 18:50Усмоновнинг сўнгги сонияларда киритган голи "Андижон"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  25 18:36"Мальорка" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 18:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир"нинг "Аланяспор"га қарши ўйин учун таркиби маълум  15 17:56БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ"нинг "Ал Васл"га қарши ўйин учун таркиби маълум, Ғаниев асосий таркибда  0 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  7 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  2 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  5 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  17 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  6 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  11 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  5

Рауф Инилеев: "Жамоамизнинг Европа термаларига қарши ўйинларда ўзларини қандай даражада кўрсатишларини кўриш учун бу ерга келдик" News

Рауф Инилеев: "Жамоамизнинг Европа термаларига қарши ўйинларда ўзларини қандай даражада кўрсатишларини кўриш учун бу ерга келдик"

Ўзбекистон U-18 терма жамоаси бугун Венгрия U-18 терма (2:2) учрашувидан сўнг терма жамоамиз бош мураббийи Рауф Инилиев ўйин ҳақида фикр билдирди.

Ўйин ҳақида

- Умуман олганда жамоамизнинг Европа термаларига қарши ўйинларда қандай даражада ўзларини кўрсатишларини кўриш учун бу ерга келдик. Уларнинг футболи асосан жисмоний тайёргарликка қаратилади. Бизнинг услуб эса фаол ўйиндан иборат. Иккинчи бўлимда биринчи бўлим каби фаол ҳаракат қила олмадик. Бу борада ишлашимиз лозим. Ҳужумга асосланган фаол ўйинни қуришга ҳаракат қилмоқдамиз ва бундан воз кечмаймиз. 

- Бугунги дарвозабон оёқ билан ҳаракатланиши яхши эмасдек кўринди. Сизда оёқда яхши ҳаракат қиладиган дарвозабон борми?

- Сиз тўғри фикр билдирдингиз. Оёқда жуда яхши даражада ўйин кўрсата олмайди. Афсуски, Ўзбекистондаги кўплаб дарвозабонларда шу муаммо бор. Биз бу масала бўйича ҳам ишламоқдамиз. Оёқда яхши ҳаракат қиладиган бир нечта номзодлар бор. Бироқ биз ҳали уларни терма жамоага жалб қилмадик.

- Тўққизинчи рақамли футболчи (Саидумар Саиднуруллаев) асосан ҳужумортида ҳаракат қилади, бироқ сиз уни биринчи бўлимда ҳужумга қўйдингиз. Иккинчи бўлимнинг охирида эса ўзининг одатий жойига қайтди. Нима учун уни бугун ҳужумга қўйдингиз?

- У аслида ҳужумда ҳаракат қилади. Бироқ охирги вақтларда, ҳусусан Черногорияга қарши баҳсда уни ярим ҳимояга қўйдик ва иккита гол урди. Иккинчи бўлимда тезкор ҳужумларга асосланган футбол кўрсатишга ҳаракат қилдик. Саидумар эса бироз секинроқ, шу сабабли ҳам уни ярим ҳимояга қайтардик ва ҳужумга тезроқ бўлган футболчиларни туширдик. Уларда яхши имкониятлар бўлди, бироқ фойдалана олишмади.

- Бугунги ўйинда футболчиларимиздан кимнидир алоҳида кўрсата оласизми? Ким кўпроқ сизни ҳурсанд қилди?

- Бугунги ўзбек футболида асосий муаммо ҳимоя чизиғи ҳисобланади. Бу бизнинг терма жамоада ҳам муаммо ҳисобланади. Бугунги ўйинда Муҳаммадали Зоҳидов ажойиб ўйин кўрсатди. Шунингдек, иккита қанот ҳимоячилари ҳам ҳимояда яхши ҳаракат қилишди. Бугун менга ёққани, биринчи бўлимда бурчак зарбасини машғулотларда ишланган нарсани амалга ошириб гол урганимиз бўлди. Бу мен учун ёқимли бўлди. Бироқ керак бўлмаган хатоларни йўқ қўйишимиз мени бироз хафа қилди.


Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика