Latest news

00:32Элдор ва Аббос сафда, Кападзенинг кайфияти чоғ – миллий жамоа машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  0 00:10U-23 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон жойлашган гуруҳнинг иккинчи баҳсида Қирғизистон Кими Меркнинг дубли эвазига Фаластинни енгди  0 23:50Португалия президенти марҳум Диогу Жотани орден билан тақдирлади  1 23:18"Пахтакор" 5 нафар тарбияланувчиси учун 432 миллион сўм олади  0 22:44Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Англияга ютқазди  9 22:25Антони "Бавария" таклифини рад этганини айтди. У "Бетис"га берган сўзида турган  1 21:55"Атлетик" ФИФА Лапортни рўйхатдан ўтказишни рад этганини тасдиқлади  1 21:36Ла Лигада ой мураббий бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди. Флик улар орасида йўқ  6 20:55Ла Лигада август ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди  3 20:25Равшан Ҳайдаров: "Бутун ўйин давомида устунликка эга бўлдик, тўпни назорат қилдик"  13 19:59A Bola: Лёвдан сўнг Бенту ҳам Ўзбекистонга "йўқ" деди  106 19:50Фарруҳ Сайфиев Туркманистон билан баҳсда дарвозабонга атайин жароҳат етказдими?  11 19:33Аббос Файзуллаев: "Туркияга мослашиш қийин бўлмади"  3 17:37Фермин ва Гави қизлар туфайли жанжаллашиб қолганми?  1 16:57Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон U-23 йирик ғалабага эришди  15

Расмий хабар. Шаҳзод Убайдуллаев - "Шахтёр" (Солигорск) футболчиси News

Расмий хабар. Шаҳзод Убайдуллаев - "Шахтёр" (Солигорск) футболчиси

Янги мавсумда ўзбекистонлик футбол ишқибозлари УЕФА чемпионлари лигасида “Шахтёр” (Солигорск) клубига мухлислик қиладиган бўлишди.

Бу ҳақида "Металлург" клуби матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Бекободнинг “Металлург” жамоаси ҳужумчиси ва тўпурари Шаҳзод Убайдуллаев бугун Беларусь чемпиони – “Шахтёр” клуби билан шартномани расмийлаштирди. 

Беларусь чемпионатида тўп сураётган ўзбекистонлик футболчилар сони яна бир нафарга ошди. «Металлург» клубининг 22 ёшли ҳужумчиси 8 январь санасида Беларусга учиб кетганди. Убайдуллаев бўлғуси клуби қароргоҳида тиббий кўрикдан ўтди. Кеча томонлар бир тўхтамга келишди ҳамда ўзаро  шартнома имзоланди. Эслатиб ўтамиз, ўтган йили мазкур клуб шарафини ўзбекистонлик бошқа бир ўйинчи Жасур Яхшибоев ҳам ҳимоя этганди.

Шаҳзод Убайдуллаев ўтган йили “Металлург” таркибида Суперлиганинг 26 ўйинида майдонга тушиб, 8 та гол урганди. Бундан ташқари Шаҳзод Убайдуллаев 2020 йилги мавсумдан эътиборан Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийлари эътиборига тушди. МТЖнинг йиғинларига жалб этилди ва учта ўртоқлик учрашувида майдонга туширилди. Шаҳзод ўзининг Ўзбекистон МТЖ таркибидаги дебют учрашувидаёқ Тожикистон миллий терма жамоаси дарвозасини ишғол этганди.

Шаҳзод Убайдуллаевга “Металлург” таркибидаги самарали мавсум учун миннатдорчилик билдирамиз ва “Шахтёр” (Солигорск) таркибида Беларусь чемпионати ҳамда халқаро майдонларда омад ёр бўлишини тилаймиз",- деб ёзади клуб ўзининг расмий телеграм саҳифасида.

Rating: +71   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика