Latest news

14:55"Реал" собиқ футболчиси "Байер"га ўтади  0 14:23"Эвертон" "Саутгемптон" вингерини 50 млн евро эвазига сотиб олди  0 13:55"Фенербахче", "Ризеспор" академиялари қатнашган халқаро турнирда "Бунёдкор-2011" бош совринга эга чиқди, иккинчи ўрин "Пахтакор-2011"га насиб қилди  1 13:35Факт. "Сўғдиёна" ўз тарихида учинчи маротаба Ўзбекистон Кубоги ярим финалига чиқди   1 13:1516 ёшли Рио "Ливерпуль" тарихига кирди   2 12:55Факт. "Навбаҳор" 8 йилдан сўнг дарвозасидан 4 та гол ўтказди  3 11:46"Сўғдиёна" мураббийи: "Бу йилги мақсадимиз - Ўзбекистон Кубоги"  5 11:21Факт. "Сўғдиёна" Ўзбекистон Кубогида 20 йилдан сўнг "Навбаҳор"ни ютди  4 10:50"Реал" футболчиси Лига 1 чемпионатига кўчиб ўтиши мумкин  0 10:33Пролига. Бугун 13-тур якунланади  0 10:05ПСЖ Доннаруммага нарх белгилади  7 09:40МЮнинг яна бир иқтидор соҳиби ёзда жамоани тарк этмоқчи  3 09:17Анчелотти нима сабабдан Неймарни термага чақирмаганига изоҳ берди  0 08:51Суперкубок. Бугун финал  1 08:26Родриго келажаги борасида бир қарорга келди  0

Расман: "Навбаҳор" Ҳасанов ва Дукич истеъфосини эълон қилди News

Расман: "Навбаҳор" Ҳасанов ва Дукич истеъфосини эълон қилди

Кеча тунда Наманганнинг "Навбаҳор" клубига Виктор Жалилов бош мураббий этиб тайинлангани ҳақида хабар берилганди.

Breaking: Суперлигада илк истеъфо "Навбаҳор"да кузатилди

Аммо, хабарда Нўъмон Ҳасанов ҳақида ҳеч қандай гап кетмаганди. Ниҳоят, "лочинлар" матбуот хизмати бу ҳақда расмий хабар берди.

Унга кўра, Нўъмон Ҳасанов “Навбаҳор” бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилди. Ҳасанов жамоада ўтган йилнинг августидан ёрдамчи мураббий сифатида иш бошлаб, Андрей Канчельскис истеъфога чиқарилганидан сўнг, Суперлиганинг 19-туридан бош мураббий лавозимида иш бошлаганди.

Нўъмон Ҳасановнинг қўл остида жамоа Coca Cola Суперлига баҳсларида 10та ўйин ўтказиб (2020 йилнинг 14-туридан ўрин олган “Пахтакор”га қарши кечган баҳсда ҳам жамоани майдонга Ҳасанов олиб тушганди), 3та учрашувда ғалаба қозониб, 4та ўйинда дурангга эришди ва 3та баҳсда имкониятни бой берди. Тўплар нисбати - 8:9. Шунингдек, Ўзбекистон кубоги баҳсларида Нўъмон Ҳасанов бошчилигида “Навбаҳор” 2та ўйин ўтказиб, 1та ғалаба ҳамда 1та мағлубиятни қайд этган ҳолда, чорак финалдан сўнг мусобақани тарк этганди.


Шунингдек, Нўъмон Ҳасанов билан биргаликда жамоа мураббийлар штабидаги сербиялик мутахассис Дражен Дукич ҳам истеъфога чиқарилди.


"Биз Нўъмон Ҳасанов ва Дражен Дукичга “Навбаҳор”даги фаолиятлари учун миннатдорчилик билдириб, кейинги фаолиятларида омад ёр бўлишини тилаймиз", - дейилади клуб матбуот хизмати берган хабарда.


Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика