Latest news

06:15ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ҳамда "Тоттенхэм" ўз майдонида ғалаба қозонди. "Ювентус" қўшиб берилган дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди, "Бенфика" эса "Қорабоғ"га ютқазди  11 00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  0 00:10ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  104 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  26 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   17 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   11 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  1 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  11 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  14

Расман: "Насаф" Жаба Жигаурини ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди News

Расман: "Насаф" Жаба Жигаурини ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди

Қаршиликлар грузиялик футболчи билан шартнома имзолашди.

Қаршининг "Насаф" клуби 31 ёшли грузиялик ярим ҳимоячи Жаба Жигаури билан шартнома имзолганини расман эълон қилди. 

Championat.asia сайти аввалроқ "Эшитдик-да!" рукни орқали Жаба Жигаурининг трансфери ҳақида маълумот берганди.

Жаба Жигаури фаолиятининг асосий қисмини мамлакатнинг икки гранд жамоалари - «Динамо» Тбилиси ва «Динамо» Батумида муваффақиятли ўтказган. Шунингдек, Жигаури фаолияти давомида Франция, Македония ва Қозоғистон лигаларида ҳам ўйнаган.

Жабанинг майдондаги асосий позицияси марказда бўлиб, футболчи марказий ва ҳужумчи ортида инсайд ролида ҳам ўйнаши мумкин. Жигаури ярим ҳимоячи бўлишига қарамасдан фаолияти давомида 86та гол уриб, 40 маротаба ассист қайд этган.

Жаба Жигаури Грузия миллий жамоаси аъзоси саналади ва термада 22та ўйин ўтказган.

Жаба Грузия футболининг ёрқин юлдузи Хвича Кварацхелия билан Батумида бирга тўп тепган.

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика