Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!
06 oct 16:18
News
Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!
Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати расман хабар берди.
"Ўзбекистон футбол ассоциацияси 3 карра Жаҳон чемпионати иштирокчиси, 2006 йилги Жаҳон чемпионати ғолиби, яқин ўтмишнинг энг яхши ҳимоячиларидан бири, таниқли мутахассис — Фабио Каннаваро билан шартнома тузди. Италиялик мураббий жамоамизни АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида ўтадиган Жаҳон чемпионатига тайёрлайди", – дейилади хабарда.
Мураббийлар штабида Каннаварога қуйидаги мутахассислар ёрдам беради:
— Эугенио Альбарелла — ёрдамчи мураббий (Япония терма жамоаси, "Ювентус", "Удинезе" ва "Динамо" Загреб"да ишлаган);
— Чиччо Троизе Франсеско — жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий ("Беневенто", "Удинезе" ва "Динамо" Загребда фаолият юритган);
— Антонио Кименти — дарвозабонлар мураббийи (Италия ёшлар терма жамоаси, "Сампдория" ва "Спал" клубларида ишлаган).
Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилаётгани маълум бўлган эди.
Similar news
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Comments
Кападзе узбекистонлик унга ака укачилик э узимизники бу́лаверади деган гап буларди
Каннаваррога омад гурухдан олиб чиқса битта Тахо бор))))
Кейин йилига 4млн дегани билан натижа яхши булмаса Уфа бошкасини топади жч кейин еки осие кубогидан кейин