Расман: "Барса" ва "Вильярреал"нинг Майамидаги ўйини бекор қилинди
22 oct 01:38
News


Расман: "Барса" ва "Вильярреал"нинг Майамидаги ўйини бекор қилинди
Ла Лига бу лойиҳадан воз кечишга мажбур бўлди.
"Барселона" ва "Вилярреал" ўртасидаги учрашув Майамида ўтказилмайди. 20 декабрь куни Майамида ўтказилиши режалаштирилган Ла Лиганинг 17-тур учрашуви АҚШда бўлмайдиган бўлди.
Ла Лига маъмурияти билдиришича, тадбир ташкилотчиси билан олиб борилган музокаралардан сўнг, Испанияда сўнгги ҳафталарда юзага келган вазият ноаниқлигини ҳисобга олиб, тадбирни ўтказмаслик тўғрисида қарор қабул қилинган.
Бундан олдин, Ла Лига жамоалари ўтган тур ўйинлари бошланишида "Барселона" ва "Вильярреал"нинг Майамида ўйин ўтказишига норозилик билдириш мақсадида 15 сония давомида ҳаракатсиз турган эдилар.
Link :
Source : https://www.laliga.com/
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news

Comments