Latest news

19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  0 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  7 18:28Про лига. Икки киши майдондан четлатилган ўйинда "Локомотив" "Олимпик-MobiUz" билан муроса кўчасини танлади  0 18:15Скоулз МЮнинг ёзги трансфер кампаниясини қоралади  1 17:48Расман: "Андижон" собиқ устози "Бухоро"да иш бошлади  12 17:26Эшитдик-да! "Зўр ТВ" Чемпионлар Лигасини намойиш этади  16 16:22Месси гол урилмаган пенальтилар сони бўйича Роналдуга яқинлашиб олди  2 15:39"Насаф" аламли тарзда мағлубиятга учраган муҳташам "Қирол Абдуллоҳ" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  8 15:05"Реал" умидли ҳимоячи билан шартномани узайтирди  0 14:38"Арсенал" "Атлетик" билан ўйинда икки асосий ўйинчисидан фойдалана олмайди  3 14:04Лизаразю "Ал Насср"га трансфер бўлган Команни танқид қилди  3 13:35Беллингем ва Камавинга "Реал"нинг ЕЧЛ учун қайдномасига киритилган ҳамда "Қайрат"га қарши ўйнаши мумкин  1 13:08Гвардиола мураббий сифатида топ-лигалардаги 600-ўйинида қатнашди. Ғалабалар фоизи сизни ҳайратда қолдиради  11 12:40"Насаф"нинг халқаро майдондаги мағлубиятли серияси давом этмоқда  20 12:20Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли"нинг мағлубиятсиз серияси 19 та ўйинга етди  2

Расман: Анхель Лопес - "Сурхон" бош мураббийи! News

Расман: Анхель Лопес - "Сурхон" бош мураббийи!

Бу мавсумда ўз олдига юксак мақсадларни қўйган "Сурхон" клуби испаниялик тажрибали мутахассис Анхель Лопес билан 1 йиллик келишувга эришди.

Анхель Лопес 1983 йил Испаниянинг Мадрид шаҳрида таваллуд топган.

2007-2013 йилларда “Хетафе” клубида ёрдамчи мураббий, 2013-2014 Руминиянинг “Петропул” жамоасида бош мураббий ёрдамчиси, 2014-2015 йиллари яна Ла Лигага қайтиб, “Хетафе”да ёрдамчи мураббий бўлган. 2015-2016 йилларда эса у Хитойнинг “Гуанчжоу Фули” клубида ишлади. Бир йилдан сўнг БААнинг “Ал Шабаб” клубида фаолият олиб борди. 2017-2018 йилларда Испаниянинг “Рекреативо” жамоасига бош мураббийлик қилган. 2018-2019 йиллар давомида Лопес Экваториал Гвинея терма жамоасини бошқарди. 2020 йилда эса Эквадор чемпионатида “Дельфин” клубига устозлик қилди. Ўша йил ярмида Греция Суперлигасида “Волос” жамоаси бош мураббийига айланди. “Сурхон”га келгунга қадар эса Грециянинг бошқа бир жамоаси – “Атромитос” клубини бошқариб келаётганди.

"Сурхон" жамоаси аҳил оиласига хуш келибсан Анхель!", - деб ёзади "Сурхон" клуби матбуот хизмати.





Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика