Latest news

12:40Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда  4 12:24Англия Лига Кубоги 1/2 финал учрашувларига қуръа ташланди  1 12:02TVCOM'да бугунги тақвим: Италия Суперкубоги 1/2 финали, Испанияда кубок баҳслари ва бошқалар  0 11:52Алекс Фергюсон 2013 йилда: "Футболчиларга кийиниш хонасида ҳукмронлик қилиш имконини бериш хавфли"  4 11:36"Манчестер Сити" юлдузи АПЛда бир неча кўрсаткичлар бўйича етакчилик қилмоқда  0 10:48Алонсонинг тақдири қайси ўйинга боғлиқлиги маълум қилинди  5 10:21Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди  1 09:55"Бухоро" футболчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  1 09:30"Брентфорд" бош мураббийи: "Ҳусанов қизил олиши керак эди"  5 09:04"Манчестер Сити" футболчиси: "Хусановдан ўтиб кетиш жуда қийин"  4 08:43Трансфермаркт Туркия чемпионатининг янгиланган нархларни эълон қилди. Ҳамюртларимизда пастлаш  12 08:20SofaScore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 03:00Испания кубоги. "Реал Мадрид" Талавера"ни бироз қийинчилик билан енгиб, кейинги босқичга йўл олди  9 02:25Англия лига кубоги. Ҳусанов тўлиқ ҳаракат қилган ўйинда "Манчестер Сити" "Брентфорд"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди  23 01:20УЕФА мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Бавария"ни жазолади  1

Расман: "Андижон" Токотаевни ўз сафига қўшиб олди News

Расман: "Андижон" Токотаевни ўз сафига қўшиб олди

Қирғиз Республикаси терма жамоаси дарвозабони Эржан Токотаев фаолиятини Суперлигада давом эттиради.

Бу ҳақда "Андижон" матбуот хизмати эълон қилди.


"Ёзги селекцияда таркибини кучайтираётган "Андижон" клуби ўз сафини яна бир маҳоратли футболчи билан тўлдирди.

Қирғизистон миллий терма жамоаси дарвозабони Эржан Токотаев расман "Андижон" футболчисига айланди. У билан шартнома имзоланди ва эндиликда «бургутлар» шарафини ҳимоя қилади.

Маълумот учун, Эржан Токотаев 2000 йилнинг 17 июль санасида Қирғизистонда таваллуд топган. Дарвозабон фаолияти давомида "Дордой" (Қирғизистон), "Алга" (Қирғизистон), "Каспий" (Қозоғистон), "Турон" (Қозоғистон) ва "Шанлиурфаспор" (Туркия) да фаолият олиб борган.

Токотаев 2023 йилдан бери Туркия чемпионатида "Шанлиурфаспор"да ўйнаган. Эржан фаолияти мобайнида ҳозиргача 92 та ўйинда иштирок этган. 2021 йилдан бери Қирғизистон миллий терма жамоаси аъзоси ҳисобланади ва ҳозирга қадар бош жамоада 36 та ўйин ўтказган.

Эржан, "Андижон"нинг аҳил оиласига хуш келибсан!", — дейилади андижонликлар хабарида.


Сўнгги мавсумини Туркияда ўтказган дарвозабон "Андижон"га келмоқда



Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика