Latest news

20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  1 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  10 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  17 19:00Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  84 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  24 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  7

Раҳмат сенга, "Энергетик-БГУ" News

Раҳмат сенга, "Энергетик-БГУ"

Ҳозирги кунда ҳамма Абдуқодир Ҳусановнинг дунёнинг гранд клубига ўтишини кутмоқда.

"Ланс"га ўтишида ва шу даражага чиқишида Беларуснинг "Энергетик БГУ" клуби ва у ердаги мураббийларнинг меҳнатини ҳеч ким эслаётгани йўқ.

18 ёшли футболчининг келажагига ишонч билдириб асосий таркибга қўшишган мураббийлар олдинни кўра олишларини исботлашди.




Умуман олганда "Энергетик БГУ" ҳақида кўп илиқ фикрлар билдириш мумкин.

1.Пандемия вақтида Жасурбек Яхшибоевнинг ўйинларини деярли бутун дунё томоша қилди ва ўзига бўлган ишончни қайтара олган Яхшибоев кейинроқ "Сантиаго Бернабеу"да "Реал"га гол урганди.




2. Бир йил давомида Украинада футбол ўйнамаган Бобир Абдихолиқовга ишонч билдирилди. Бобир ўша бир йил ичида Беларусдаги деярли барча индивидуал совринларни ютди. Икки йилдан буён ўз клублари билан мамлакат чемпиони бўлмоқда.




3. "Пахтакор" захирасида қолиб кетаётган Рустам Турдимуродов "Энергетик"да ижарада ўйнади. Тўғри ҳужумчи Беларус клубида умуман гол ура олмади. Лекин футболчи сифатида ўса олганини 2024 йил "Андижон"да кўрсата олди ва мавсум давомида 9 та гол уришга эришди. "Андижон"нинг асосий ҳужумчиси бўлиб олди. Июнь ойида ҳам энг яхши футболчи, ҳам энг чиройли гол муаллифига айланди. Бир йил аввал ўз уйидан узоқда, бегона мамлакатда гол ура олмай, сабр қилиб меҳнат қилишда давом этган Рустам бу йил мамлакат кубогини қўлга киритди.




Қисқа қилиб айтганда, раҳмат сенга "Энергетик БГУ"!

Rating: +31   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика