Latest news

19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  7 19:17АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед": Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда!  11 19:05Суперлига. "Бунёдкор" - "Хоразм" 1:0 (Матнли трансляция)  5 18:58Бельгия. Ўринбоев бир тайм ўйнаган баҳсда "Антверпен" ютқазди  2 18:38Эрон ва Уругвай ўртасидаги ўртоқлик ўйини бекор қилинди  7 17:22"Бёрнли" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  4 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  1 16:23"Арал" — "Олимпик". Таркиблар маълум  0 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  3 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  11 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  6 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1

Қуйи лига клублари учун легионерлар тўлови икки баробар камайтирилди News

Қуйи лига клублари учун легионерлар тўлови икки баробар камайтирилди

2020 йилги мавсумга қадар легионер футболчилар учун тўловлар икки хил кўринишга эга бўлган

ЎзПФЛ белгилаб берган талабларга жавоб берувчи легионерлар учун 20 миллион сўм, жавоб бермайдиганлари учун 100 миллион сўм.

2020 йилги мавсум учун регламент ёзишда легионер футболчилар савияси учун футбол клубларининг ўзи бевосита жавобгар экани инобатга олинди ва барча легионер футболчилар учун тўлов 50 миллион сўм этиб белгиланди.

Пандемия даврида футбол клубларида қийинчиликлар бор экани сир эмас. Қолаверса, хориждан бир қатор футболчилар Ўзбекистонга келиб, қуйи лига клублари синовидан ўтишга ҳаракат қилмоқда. Мисол учун, “Оқ-тепа” футбол клуби мана шундай йўл орқали Иброҳим Томивани кашф қилди. Футболчи қуйи лигадаги уч учрашувдан кейиноқ “Қизилқум”га ижарага берилди ва у Coca Cola Суперлигадаги дебют ўйинидаёқ гол уришга эришди.

Вирус шароитида қуйи лига клубларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ЎзПФЛ уларнинг легионер футболчилар учун тўловларини камайтириш таклифи билан чиқди ҳамда ташкилот Ижроқўмининг қўллаб-қувватловига эришди. Эндиликда мазкур клублар бу борадаги тўловларни икки баробар кам миқдорда амалга оширишлари мумкин бўлади.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика