Latest news

02:40А Серия. "Интер" қийин ўйинда Бергамода "Аталанта"ни минимал ҳисобда мағлуб этди ва жадвалда биринчи ўринга кўтарилиб олди  3 01:49Роналду кетма-кет учинчи марта Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди  9 23:30АПЛ. Грейнинг голи "Тоттенхэм"га Лондон дербисида ғалаба тақдим этди  0 23:12Дембеле Globe Soccer Awards томонидан йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди  5 22:11Дембеле, Ямал, Мбаппе, Хакими, Холанд, Педри, Доннарумма ва Кейн IFFHS’нинг 2025 йилги терма жамоасида  7 22:05А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га муҳим ўйинда ғалаба келтирди  2 21:3730 декабрь - ОЧЛ 2 қуръаси  1 20:45Артём Довбик Испанияга қайтиши мумкин  0 20:21Эрон Про лигаси. "Истиқлол" ўз уйида мағлубиятга учради, Машарипов қайдномадан ўрин олди  3 20:10БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Абдуллаев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 19:54"Бавария" икки муҳим ўйинчиси билан шартномани узайтиради  0 19:01Раҳим Стерлингга АПЛдан янги даъвогар пайдо бўлди  2 18:32А Серия. "Милан" ўз уйида "Верона"ни мағлуб этди  4 16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  3 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  2

Қувватовдан сўнг энди Цигер "Навбаҳор"га йўл олмоқда. "Нефтчи" пойгадан чиқяптими? News

Қувватовдан сўнг энди Цигер "Навбаҳор"га йўл олмоқда. "Нефтчи" пойгадан чиқяптими?

Суперлига экваторидан ўтган. Танаффус эса жамоалар учун вақтинчалик қўниш майдончаси ҳисобланади.

Бу оралиқда тикланиб, керакли позицияларни кучайтирган ҳолда қайтар парвозга шайланишади. Мавсум бошига қараганда айнан ҳозирги жараён, тайёргарлик, маълум даражада кучайиш жамоаларнинг якундаги натижаларига таъсирини ўтказмасдан қолмайди. Хусусан, бу йил олдига чемпионлик вазифаси қўйилган "Нефтчи" биринчи даврани ўрта ўринларда якунлади. Фарғоналиклар иккинчи даврада пойгага қайтадими ёки улар бу йўлдан чиқишди? Қуйида таҳлил қилишга ҳаракат қилиб кўрамиз. 

Биринчи давра кўрскткичлари ва сўнгги ўйинлар 

Виталий Левченко жамоаси учун чемпионат старти жуда яхши бошланди. Кетма-кет 3 та ғалабадан сўнг улар 9 очко жамғарган ҳолда пешқадам сифатида кетаётганди. Лекин 4-турдан бошлаб жамоанинг натижалари пасая бошлади. "Олимпик" ва "Навбаҳор"га мағлуб бўлди, "Андижон", "Қизилқум" билан дуранг қайд этди. Кейинги турларда ОКМК ва "Бунёдкор"ни таслим қилди. Бу ерда асосий ғалабаларни аутсайдерлар устидан ва дастлабки 3 та турда қўлга киритганини таъкидлаш жоиз. Асосий рақобатчилари "Навбаҳор", "Пахтакор", "Андижон" билан баҳсларда 3 очко қўлга киритишни уддасидан чиқа олгани йўқ. "Нефтчи" сўнгги 5 та турда бор йўғи 2 очко жамғарди, холос. Агарда бу борадаги жадвалга қарайдиган бўлсак 10-ўринни эгаллаб турибди. Фактлардан маълумки, пасайиш жараёни давом этмоқда. Боз устига Ўзбекистон кубоги билан хайрлашиш эндиликда босимни икки карра оширади. Эндиликда жамоа олдида чемпионатни ютишдан бошқа йўли йўқ. 

Турнир жадвали нима демоқда?

Клуб ўзидан тепадаги "Олимпик", "Навбаҳор", "Андижон" билан бир хил 19 очкодан тўплаган. Ўзаро учрашувларга кўра устунлик рақибларда. "Пахтакор" билан фарқ 3, кучли учликдаги "Сўғдиёна" билан эса 4 очкони ташкил қилмоқда. Имконият йўқолмаган. Аммо пешқадамдан нақд 7 очкога ортда бораётгани чемпионлик ҳақидаги ҳаёлларни йўққа чиқариши турган гап. Ўтган мавсумда нисбатан яқин келган ва биринчи мағлубиятини 21-турга келиб қабул қилиб олган "Нефтчи" бу йил биринчи даврадаёқ 4 бор бунинг таъмини тотиб кўрди. Балки танаффус қайта тезлик олиш учун қўл келар. Факт шуки, биринчи ўрин билан тафовут катта. Жамоада барқарорликнинг йўқлиги эса асоси муаммолардан бири ҳисобланади. 

Таркибдаги ўзгаришлар ҳақида 

Биринчи даврада янги жалб қилинганлардан Жасур Жалолиддинов (2), Ҳусаин Норчаев (3), Нссунгуси Эффионг (4) жамоанинг асосий голларига муаллифлик қилишди. Шубҳасиз омадсиз трансфер Михай Роман бўлганини тан олиш керак. Унга 9 та ўйинда имконият берилди ва ҳамон гол уриш учун омадини кутмоқда. Афтидан ёзги трансферлар ойнаси вақтида хайрлашиши ҳам кутилганди. Ҳужум чизиғида Эффионг, Норчаев, Норхонов, Амоновнинг борлиги унга ҳеч қандай имконият қолдирмайди. Санжар Қувватов "Навбаҳор"га йўл олди ва жамоада ўйнаши мумкин бўлган 2 нафар кипер қолди. Унинг кетидан Цигер ҳам Наманганга қайтади деган гаплар амалда тасдиғини топса, бу позицияларда рақобат сезиларли даражада камаяди. Иккинчи даврада асосий кипер Ботирали Эргашев бўлса, мудофаа чизиғида Жўрабоев, Убайдуллаев, Ғофуров, Муҳторов тўп тепади. Цигер эса биринчи даврада ҳимоянинг асосиий фигураси бўлиб хизмат қилганди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика