Latest news

11:22Ла Лига президенти Хавьер Тебас "Барселона"нинг АҚШдаги ўйини бекор қилингани ҳақида кескин баёнот берди  1 10:30ОФК адолатсиз ташкилотми ёхуд нега Япония ОФКни тарк этмоқчи?  3 09:41Sofascore. Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 09:17Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  3 08:53ОЧЛ 2. "Истиқлол" ғалаба қозонди. Ашурматовнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:27Африканинг йил футболчиси учун номзодлар эълон қилинди  4 08:25ОЧЛ 2. "Андижон" – "Ал Ҳалдия" 0:0  0 08:02Sofascore. Кечаги учрашувда "Андижон" жамоасидан ким энг катта баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:36EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  14 02:10ЕЧЛ. "Бавария", "Ливерпуль" ва "Челси"да йирик ғалаба. "Тоттенхэм" "Монако" билан дуранг ўйнади  11 01:55ЕЧЛ. Беллингемнинг ягона голи "Реал Мадрид"га "Ювентус" устидан ғалаба тақдим этди  32 00:39ЕЧЛ. "Қорабоғ" ушбу мавсум турнирдаги илк мағлубиятини "Атлетик"дан қабул қилиб олди. "Галатасарой"да ҳам ғалаба  1 00:30Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" "Ризеспор" билан дуранг ўйнади. Шомуродов тўлиқ ўйнади, Алиқулов ва Файзуллаев эса...  8 00:20Максим Шацких: "Икки очко йўқотдик. Рақиб дурангни нишонлади"  12 23:04ОЧЛ 2. "Аркадағ" Қатарда "Ал Аҳли"га қарши камбэк амалга ошириб, мағлубиятдан қутилиб қолди. "Андижон"нинг гуруҳидаги вазият қизиқарли тус олмоқда  9

Қозоғистонлик депутат: "Қозоғистон ўз камчиликлари устида ишлаши ва бошқаларнинг муваффақиятидан сабаб изламаслиги керак" News

Қозоғистонлик депутат: "Қозоғистон ўз камчиликлари устида ишлаши ва бошқаларнинг муваффақиятидан сабаб изламаслиги керак"

Қозоғистонлик сиёсатчи, парламент депутати, "Республика" фракцияси раҳбари Айдарбек Хўжаназаров Sports24.kz порталига берган интервьюсида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионати финал босқичига чиққани ҳақида гапирди.

"Қозоғистон ўз камчиликлари устида ишлаши ва бошқаларнинг муваффақиятидан сабаб изламаслиги керак. Кўпинча "Ўзбекистон чиқди, нега биз бунга эриша олмадик?", дейишади.

Бир неча йил аввал атиги 500 минг киши истиқомат қиладиган Исландия Европа чемпионатига йўлланма олганини эслайлик. Бизда битта туманда бутун Исландиядагидан кўпроқ одам яшайди. Бизда об-ҳаво ҳам уларникидан яхшироқ. Бироқ натижа йўқ. Кимгадир қарашдан фойда йўқ", – деди Хўжаназаров.

Аввалроқ Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Остона шаҳрида ўтказилган "Марказий Осиё — Хитой" саммити доирасида иштирокчи давлатлар раҳбарлари номидан Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатига йўл олгани билан табриклаган эди. 

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика