Latest news

19:29"Вильярреал" — "Барселона". Таркиблар маълум  2 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  5 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  2 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  0 17:22"Жирона" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 17:10"Ал Батаэҳ" — "Ал Наср". Таркиблар маълум  3 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  4 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  3 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  34 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  7 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0

Қозоғистон термаси матбуот котиби: "Ўзбекистонга кўчиб кетаман" News

Қозоғистон термаси матбуот котиби: "Ўзбекистонга кўчиб кетаман"

Қозоғистон термаси матбуот котиби Ермухаммед Маулен мамлакати бош жамоаси Беларусга мағлуб бўлган пайтида Ўзбекистон термасининг жаҳон чемпионатига чиққани ҳақида гапирди.

"Беларусга қарши ўртоқлик ўйинининг 31-дақиқаси, биз 0:2 ҳисобида мағлуб бўляпмиз. Ғалати хатолар қиляпмиз. Стадионда ўтирар эканман на кулишни, на йиғлашни биламан. Менимча кулиш керак, чунки бу йиғлагандан кўра яхшироқ. Чунки Сизларга янгилигим бор: Ўзбекистон термаси жаҳон чемпионатига йўлланма олди, мундиалга! Ўзбек оғаларни табриклайман. Энди эса солиштириб кўришингиз мумкин: бизнинг футбол қаерда-ю, ўзбек футболи қаерда? Бир марта подкастда айтгандим, нега бизникилар ўзбек футболи биздан ўтиб кетганини тан олгимиз келмайди? Ўзингизга ҳулосалар чиқаришингиз мумкин, биз Беларусга 0:2 ҳисобида мағлуб бўляпмиз, Ўзбекистон жаҳон чемпионатига чиқмоқда. Фикримча, термамиздаги бирорта футболчи гол уришни истамаяпти. Бунга қандай чидаш мумкин? Бўлди, Ўзбекистонга кўчиб кетаман", - деб ёзади Маулен.

Беларусь - Қозоғистон баҳси 4:1 ҳисобида якунланди. Ўзбекистон термаси эса БАА майдонида дуранг қайд этиб, 2026 йилги жаҳон чемпионатига йўлланма олди.

Rating: +57   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика