Latest news

15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  1 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  2 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  3 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  0 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  73 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  5 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  3 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  11 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали сондан иборат жаримага тортилди  3 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  14 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  1 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  2

"Қўқон-1912"га тегишли майдон янгиланмоқда News

"Қўқон-1912"га тегишли майдон янгиланмоқда

"Қўқон-1912" жамоаси келгуси йилга ҳар томонлама жиддий тарзда тайёргарликни бошлаб юборган.

Клубда келаси йил Суперлигага ҳар жиҳатдан тайёр бўлиб чиқишни мақсад қилган ҳолда режалар ишлаб чиқилди. Ўзбекистон профессионал футбол лигаси сўнгги йилларда Суперлига ҳамда Про лига жамоаларига стадионлар ёритиш тизими ва майдон чими борасида жуда катта талабларни қўйиб бормоқда. Бунинг натижасида республикамизда халқаро даражадаги ўйинларни ўтказиш талабларига жавоб берадиган стадионлар кўпайиб бормоқда. Албатта, яхши ва сифатли майдонда сифатли футбол бўлади. 



Хабарингиз бор, ўтган мавсумда Қўқондаги "Марказий" стадиони ёриткичлари янгитдан замонавий лампалар билан жиҳозланиб, стадион электр тизими тубдан янгиланган эди. 

Келгуси мавсумда жамоа раҳбарияти "Марказий" стадион ёритиш тизимини янада яхшилаш билан бирга, майдон чимини янгилашни ҳам мақсад қилган. "Марказий" майдони қайтадан янгилаб чиқилади. Дренаж тизими, суғориш тизими бутунлай янгиланиб, автомат суғориш тизимига ўтилади. Майдон чими ҳам янгитдан уруғ сепилиб, қишин-ёзин ям-яшил ҳолатда бўлиши таъминланади. 


Бугунги кунда "Марказий"да демонтаж ишлари бошланиб кетган. Майдондаги ишлар билан республикамиздаги кўплаб стадионларни, жумладан, Фарғонадаги "Истиқлол", Андижондаги "Бобур Арена" каби стадионларни гўзал ҳолатга олиб келган мутахассислар шуғулланишади.

Шунингдек, "Марказий" стадионига яқин бўлган жойда машғулотлар учун алоҳида чимли, стандарт майдон ҳам қуриш режага киритилди.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика