Latest news

20:05Суперлига. 100 дақиқа давом этган водий дербисида "Нефтчи" Наманганда "Навбаҳор"ни мағлуб этди  61 20:00Суперлига. "Динамо" – ОКМК 0:0 (матнли трансляция)  10 19:30"Насаф" — "Шўртан". Таркиблар маълум  4 18:54"Аталанта" "Манчестер Юнайтед" футболчиси билан шартнома имзоламоқчи  0 18:24"Тоттенхэм" — "Бёрнли". Кайл Уокер асосий таркибда  2 17:01Футзал. Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида ўртоқлик ўйини бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  0 16:09"Арсенал"нинг янги мавсумдаги сардори ким бўлади?  1 15:33"Барса" Рэшфордни рўйхатдан ўтказди. МЮдан ижарага олинган ҳужумчи 1-турда "Мальорка" билан ўйнаши мумкин  7 15:02МЮ 115 млн фунтлик трансфердан воз кечди  5 14:31"Галатасарой" Эдерсоннинг трансфери бўйича "Ман Сити" билан расмий музокараларни бошлади  3 14:00Игорь Шквирин: "Бизга хорижлик мураббий керакми-йўқми? Қарорни ҳозир қабул қилиш лозим. Кападзеда тажриба кам, аммо..."  32 13:30Суперлига. "Нефтчи" учун Наманган — "қўрқинчли" маконми?  11 13:16"Рома" Конени "Интер"га сотмайди. Гасперини хавбекка умид қилмоқда  0 12:45Лёвдан рад жавобини олган Ўзбекистон УЕФА кубогини қўлга киритган мураббийга таклиф билан чиқди  102 12:32Тимур Кападзе Ўзбекистон терма жамоасида қолиши керакми? Алишер Никимбаевнинг фикри  23

"Қўқон-1912" қачон ўз стадионига қайтади? Жамоа бош мураббийи жавоб берди News

"Қўқон-1912" қачон ўз стадионига қайтади? Жамоа бош мураббийи жавоб берди

Бугун Фарғонада “ФарДУ” ва “Қўқон-1912” жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви ташкил этилди.

Жанговор 3:3 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунига етган мазкур баҳсдан сўнг  сайтимиз мухбири қўқонликлар бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров билан қисқа интервью ташкил этди.

Ўйин ҳақида

- Бугунги ўйин ўртоқлик мақомидаги бўлгани боис қатор ёш футболчиларни кўрикдан ўтказиб олдик. “ФарДУ” жамоаси ҳам Сергей Лебедев қўл остида яхши жамоа бўлиб шаклланмоқда. 3:3 ҳисоби ҳаққоний, футболда бўшашиш керак эмас. Йигитларга эътирозлар бор, бу борада таҳлил қиламиз. Умуман олганда, икки жамоа ҳам яхши ўйин кўрсатди.

- Бугун жамоангиз сафида ёш футболчилар ҳам ҳаракат қилди. Шу ҳақидаги фикрларингиз?

- Таркибимизга U-19  жамоамиз сафида 5 нафар ёш футболчиларни жалб этдик. Шу каби ўйинлар орқали уларни синовдан ўтказамиз.

- Майдон ҳолати ҳақида фикрингиз?

- Тўғрисини айтганда, майдон ҳолати яхши. Хатто зўр деса ҳам бўлади. 

- Биринчи бўлимдаёқ ўзгаришларга қўл урганингизга сабаб нима?

- Кузатиб борган бўлсангиз, бугун 3 та дарвозабонга ўйин амалиёти бердик. Бу бизга зарур бўлган амалиёт эди.

- Сизга энг кўп бериладиган савол. “Қўқон-1912” қачон ўз майдонига қайтади?

- Бу борада ҳозир амалий ишлар давом этаяпти. Мутахассислар бор, улар тахминан бир ой атрофида муддат чамалашди.

- Демак, октябрь ойида деган фикрга келсак бўладими?

- Катта эҳтимол шунақа. Ҳаммаси яхши давом этса, кейинги ойда ўз майдонимизга қайтамиз.

- Суперлигага чиқиш имкониятлари ҳақида…

- Имконият ҳар доим бор. Олдинда 10 та тур бор, барча учрашувларда ғалаба қозонсак, Суперлигага тўғридан-тўғри чиқамиз. Мақсад ва ҳаракатларимиз шунга қаратилган.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Rating: -4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика