Latest news

21:23"Реал"нинг собиқ ҳимоячиси Лукас Васкес янги клуби билан шартнома имзолади  0 20:30Хаби Алонсо: "Карвахаль Испания терма жамоасига қайтишни хоҳлайди"  1 20:10Футзал. БМБ – "Оил Стар" 5:1   0 19:55Футзал. БМБ "Оил Стар"ни 4 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубогига эга чиқди!  8 19:49Суперлиганинг 20-турида ҳакамлар жуда кўп хатога йўл қўйди  4 19:46Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" - "Машъал" 3:0 (матнли трансляция)  9 19:29Про лига. "Арал" "ФарДУ"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди   5 19:22Тимур Кападзе: "Ўмон билан ўйинда легионерлар бизга ёрдам беролмайди"  9 19:01Хаби Алонсо Рюдигернинг жисмоний ҳолати ҳақида тўхталди  0 18:34Онана Ла Лигага йўл оладими?  3 18:01Расман: "Боруссия Д" "Челси" ярим ҳимоячиси трансферини расмийлаштирди  2 17:22Варди фаолиятини А Серияда давом эттирадими?  4 16:35Абдулла Бўриев: "Иккинчи даврада таркибимизга легионер қўшиб олишимиз мумкин, янги мавсумда ҳаммага кураш тақдим қиламиз"  0 16:12Денис Иванков: "Дарвозабонлар муаммоси бугун пайдо бўлиб қолмади"  1 15:54Ҳали қайдномага ҳам кириб улгурмаган "Насаф" легионери сафдан чиқди  13

“Қўқон-1912” жамоаси бир нечта корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорлик битимларини имзолади, championat.asia эса клубнинг ахборот ҳамкори News

“Қўқон-1912” жамоаси бир нечта корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорлик битимларини имзолади, championat.asia эса клубнинг ахборот ҳамкори

Янги футбол мавсумида ўз олдига жиддий мақсадларни қўйган “Қўқон-1912” жамоаси маркетинг борасида кўзга кўринарли ишларни амалга оширди.

Жамоа бир қатор корхоналар ва ташкилотлар билан маркетинг борасида келишувга эришди. Жамоа  бу мавсум ўз техник ҳамкорига эга бўлди. Тошкент вилоятида жойлашган “BAZIS” компанияси жамоамизнинг техник ҳамкорига айланди.  Янги уй-жойларни қуришга ихтисослашган бу компаниянинг логотипи жамоамизнинг либосларидан ўрин олди.

Шунингдек  “FUTURE GROWTH”  , “7 MEDIA”, “DRIVERS VILLAGE”, “ASIA LUXE”, “UZMILL LTD”, “ISHONCH” дўконлар тармоғи ҳамда “YAPROQ” бренди жамоамизнинг бу мавсумдаги тижорат ҳамкорлари ҳисобланишади. Барча футбол мухлисларининг севимли сайти бўлган “CHAMPIONAT.ASIA” портали жамоамизнинг янги мавсумдаги ахборот ҳамкорига айланди. Юқорида номлари келтирилган  компанияларнинг  рекламалари стадионимизда жойлашган барча реклама таблоларидан ҳамда матубот анжуманлари , флеш-интервьюлар учун тайёрланган реклама баннерларидан ва  учрашувларга чиқарилган чипталардан ўрин олади. Шу билан биргаликда “Қўқон-1912” жамоаси ҳали титул хомийсига эга бўлмаганлигини ҳам маълум қиламиз. Титул хомийнинг логотиплари жамоамиз либосларининг олди қисмидан жой олади.

Бизнинг эшикларимиз  барча тадбиркорлар учун очиқ.  Ўз маҳсулотларини жамоамиз билан ҳамкорликда реклама қилишни ҳоҳловчи тадбиркорларни жамоамизнинг маркетинг бўлимига мурожаат қилишга чорлаб қоламиз.

Бизнинг алоқа телефонларимиз  +99891 691 37 82, + 99890 351 02 20


"Қўқон-1912" матбуот хизмати

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика