Latest news

21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  0 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  8 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  1 18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  1 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  20 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  28 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  1 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  3 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  5

"Қўқон-1912" билан ўйинни "Пахтакор" учун омадли ҳакам бошқаради News

"Қўқон-1912" билан ўйинни "Пахтакор" учун омадли ҳакам бошқаради

Бугун Қўқонда мезбон жамоа Тошкентнинг "Пахтакор"ини қабул қилади.

Kokand-1912

Oybek Rustamov - 9', Muhammadanas Hasanov - 40', Yacouba Bamba - 73', Sardor Azimov - 76'

Superliga. Round 21

01/10/2021, 16:00

2
:
4
Finished

Pakhtakor

Shahzod Azmiddinov - 47', Khojimat Erkinov - 71'

45'
90'
9'  Oybek Rustamov
40'  Muhammadanas Hasanov
73'  Yacouba Bamba
76'  Sardor Azimov
47'  Shahzod Azmiddinov
71'  Khojimat Erkinov

16:00'да старт оладиган учрашувни Вадим Агишев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқаради.

Маълумот учун, Агишев учун бу ўйин Суперлиганинг жорий мавсумида 15-си бўлади. У 2021 йилда "Пахтакор" иштирокидаги 3 ўйинни (Суперкубокни қўшиб ҳисоблаганда) бошқарган ва уларнинг барчасида "шерлар"нинг қўли баланд келган.

06.03.2021 "Пахтакор" 1:0 "Насаф" (Ўзбекистон суперкубоги)

18.03.2021 АГМК 0:3 "Пахтакор" (Суперлига, 3-тур)

04.07.2021 "Пахтакор" 2:1 "Локомотив" (Суперлига, 12-тур)

ФАКТ: Вадим Агишев жорий мавсум ҳеч кимга қизил карточка кўрсатмаган.

Тошкентлик рефери йил бошидан бери "Қўқон-1912" иштирокидаги фақат битта ўйинда ишлаган. Унда Бахтиёр Ашурматов шогирдлари "Машъал"ни енгган (Муборак, 5-тур).

Эслатиб ўтамиз, 43 ёшли рефери мазкур жамоалар орасидаги ўтган мавсумнинг 23-тури доирасида ўтган баҳсда ҳам ишлаган эди. Ўшанда "Пахтакор" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган, Агишев Тошкент клуби дарвозасига пенальти белгилаган.

Умуман олганда, Агишев "Пахтакор" учун жуда ҳам омадли ҳакам ҳисобланади. Тошкент клуби у бошқарган сўнгги 9 ўйиннинг барчасида ғалаба қозонган. 

"Шерлар"нинг Агишев бошқарган баҳслардаги охирги мағлубияти 2016 йилнинг 20 июнига тўғри келади. Ўшанда Ғузорда меҳмон бўлган "Пахтакор" 3:1 ҳисобида енгилган эди ("Шўртан" сафида хет-трикка эришган Зафар Полвоновнинг голлари Шерзодбек Каримов 1 бор жавоб қайтарган). Нимад деб ўйлайсиз, "шунқорлар" бугун пойтахт клубининг 5 йиллик омадли сериясига нуқта қўя олишадими?

"Қўқон-1912" неча йилдан бери "Пахтакор"ни енголмаяпти?

Author :
Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика