Latest news

21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  0 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  0 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  4 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  8 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  0 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  15 17:52Про лига. "ФарДУ" голларга бой ўйинда "Жайхун"ни таслим қилди  2 17:39Левандовски МЮга трансфери ҳақида: "Фергюсон қўнғироқ қилган, лекин унинг талаффузини тушунмаганман"  2 17:05Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед" эътиборида  10 16:37"Манчестер Юнайтед" Каземиро ўрнига "Кристал Пэлас" аъзосини олиб келмоқчи  1 16:16ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф". Ўзаро ўйинлар тарихи  8 15:37"Бунёдкор" "Хоразм" устидан қийин ғалабага эришган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 15:15Футзал. Эртага Ўзбекистон Тошкентда тўрт карра Осиё чемпионига қарши ўйнайди  0 15:09Машҳур мураббийнинг уйи қуролли босқинчилар томонидан талон-торож қилинди  0

Қизиқарли фактлар. "Пахтакор" Суперкубокда энг кўп мағлуб бўлган жамоа. "Насаф" "Локомотив"га етиб олди News

Қизиқарли фактлар. "Пахтакор" Суперкубокда энг кўп мағлуб бўлган жамоа. "Насаф" "Локомотив"га етиб олди

Бир неча соат олдин 2023 йилги Ўзбекистон Суперкубоги учрашуви ўз якунига етди.

Қизиқарли кечган ўйинда "Насаф" амалдаги Суперкубок ғолиби "Пахтакор"ни таслим қилди. Қуйида эса бир қатор қизиқарли факт ва маълумотларни эътиборингизга ҳавола қиламиз. 

1. Суперкубок баҳсларида шу пайтга қадар 6 жамоа иштирок этган: "Пахтакор" (5), "Локомотив" (3), "Насаф" (4), "Навбаҳор, "Бунёдкор" ва АГМК.

2. Ўзбекистон Суперкубогини энг кўп қўлга киритган жамоа "Локомотив" (2 марта), "Насаф" бугунги ғалаба орқали музейига 2 Суперкубокни олиб келди. Қаршиликларнинг илк муваффақияти ҳам айнан "Пахтакор" билан ўйинда бўлган (2016). "Пахтакор" Суперкубокда энг кўп енгилган жамоа бўлиб турибди (4 марта, 1999, 2015, 2016, 2023).

3. Жиззах Ўзбекистон Суперкубокни қабул қилган Ўзбекистондаги 5 вилоят бўлди. Бунга қадар Фарғона 1 маротаба, Тошкент 4 маротаба, Самарқанд ва Яйпан 1 маротабан мезбонлик қилшган. 

4. Рўзиқул Бердиев "Насаф" тарихида жамоа билан 4та Суперкубокда иштирок этган ягона мураббий бўлди.

5. "Насаф" учун Жиззах омадли стадион бўлиб қолмоқда. Рўзиқул Бердиев жамоаси 2015 йил худди шу аренада Ўзбекистон кубоги финалида "Бунёдкор"ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратган эди. Орадан 8 йил ўтди ва энди бу натижа "Пахтакор" билан Суперкубокда такрорланди. 

6. Пшемислав Банашак, Ойбек Бозоров, Марко Станоевич Ўзбекистон Суперкубогида гол урган 14,15,16-футболчига айланишди. 

7. Шуҳрат Муҳаммадиев "Насаф" билан иккинчи маротаба Суперкубокда ғолиб чиқди. 2016 йилги ғолиб чиққан таркибдан ҳозир фақат Муҳаммадиев жамоада, холос. 

8. Азиз Асимов Ўзбекистон Суперкубогида ишлаган мамлакат тарихидаги 6 ҳакам бўлди. Бунгача Ғайрат Каримов (1999), Равшан Эрматов (2014, 2015, 2016) Шерзод Қосимов (2019), Вадим Агишев (2021), Акобирхўжа Шукуруллаев (2022) фаолият олиб борган. 

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика