Latest news

19:44"Арсенал" - "Ноттингем Форест". Таркиблар билан танишинг  0 19:35"Челси" ғалаба қозонди ва жадвалда 3-ўринга чиқиб олди  1 19:27Илёс Зейтуллаев: "Йигитлар сўнгги учрашувларда асосий ва захира деган тушунчалар йўқлигини тушунишди"  1 19:21Суперлига. "Андижон" "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва Суперлигада ўрнини сақлаб қолди  12 19:09Денис Коростиченко: "Бунёдкор" захираси бизникидан кучлироқ экан"  0 18:47Туркия. Алиқулов жамоаси иродали ғалабага эришди  0 18:20"Ростов" сўнгги 15 дақиқаликдаги 2та гол туфайли ЦСКАдан ғалабани юлиб олди  7 18:00"Севинч" - 14 карра Ўзбекистон Кубоги соҳиби!  3 17:42"Матч ТВ" графика оператори ишсиз қолди. Нега?  7 17:07Суперлига. "Бунёдкор" "Олимпик"ни мағлуб этди ва хавфли зонадан узоқлашди  1 16:10МЮдагилар ёзда 42,5 млн. еврога сотиб олинган футболчига шубҳа билан қарашмоқда  0 15:43ЦСКА - "Ростов". Таркиблар эълон қилинди  7 14:48Гвардиола: "Манчестер Сити"га дунёнинг энг яхши футболчиси етишмаяпти"  18 13:50Энрике: "Ҳайратланарли томоша кўргингиз келса "Дю Солей Цирки"га боринг"  1 13:426+4+3. Кузги имтиҳондан яхши ўтдик  27

"Қизилқум-Гули"да ўйнаётган Диёра ва Нодирабегим билан суҳбат News

"Қизилқум-Гули"да ўйнаётган Диёра ва Нодирабегим билан суҳбат

Биз ўз йўналишимизда давом этамиз ва сизларга навбатдаги интервьюни тақдим этамиз.

Бу галги меҳмонларимиз аёллар футболи вакилалари. “Қизилқум-Гули” аёллар жамоаси дарвозабони Мелибоева Нодирабегим ва ҳимоячи Раҳматова Диёра бўлишади.
- Хайрли кун, ҳозирда нималар билан бандсиз?
Нодирабегим: - Ҳозирда уйда, ҳамма қатори карантин қоидаларига амал қилган ҳолда машқлар олиб боряпман. Албатта, уй шароитидаги машқлар спорт формамни сақлаб туриш учун ажойиб усулдир. Ҳа, кейин кўплаб таомларни пишириб кўрмоқдаман ва бу иш менга завқ бермоқда.
Диёра: - Мен ҳам хозирда уйдаман. Машқлар қиляпман ва асосан уй ишлари билан банд бўлмоқдаман. Карантин қоидаларини бузмасдан, интизорлик билан футболни кутмоқдаман.

- “Қизилқум-Гули” жамоасида ишлар қандай кетмоқда, мавсумга тайёргарлик қандай ўтди?
Нодирабегим:
- Жамоамиз яхши формада эди. Хабарингиз бўлса бизда мини футбол бўйича мусобақалар билан мавсумга старт берилганди. Шу сабабдан мавсумга олдинроқ ва яхши тайёргарлик кўрган эдик.

- Келинг ўтган мавсум ҳақида суҳбатимизни давом эттирсак. Жамоа биринчи босқичда жуда яхши ҳаракат қилди. Кейинчалик иккинчи босқичга келиб фақатгина битта ғалаба билан мавсумни оҳирги ўринда якунлади. Нега бундай бўлди? Жамоанинг иккинчи босқичга кучи етмадими?
Диёра:
- Тўғри, жамоамиз биринчи босқични жуда ҳам яхши ўтказди. Лекин, негадир иккинчи босқичда кераксиз ва кўплаб мағлубиятларни қабул қилиб олдик. Қолаверса, иккинчи босқичда сараланган жамоалар қолди ва улар кучли эди. Бизга биргина ғалаба етмади, кучлилар қаторига кира олганимизнинг ўзи бизга кўп тажриба тўплашимизга сабаб бўлди.

- Навбатдаги савол иккалангизга ҳам тегишли. Нега айнан “Қизилқум-Гули” жамоасини танлагансиз? Яна бошқа кучли жамоалар ҳам бор-ку?
Нодирабегим:
- Тўғри кучли жамоалардан ҳам таклифлар бўлди. Аммо, уларни рад этдим ва шу ерга келишга қарор қилдим. Билмадим нима учундир шу жамоа мени ўзига жалб қила олди. Жамоадаги юқори кайфиятми ёки аҳилликми, унисини билмадим.
Диёра: - Аслида Андижонданман. Лекин, менга “Қизилқум-Гули” жамоаси ёқади. Дугонам айтганидек жамоа жуда ҳам аҳил. Бу жамоанинг яна бир жиҳати шундаки, бу ерда ҳамма оҳиригача курашади. Балки, шу сабаб ҳам мен бу жамоадаман.

- Нодирабегим, сизни аслида “Максам-Чирчиқ”, “Локомотив” қолаверса “Андижанка” жамоаларида ҳимоячи позициясида кўрдик. Нега ҳозирда дарвозабон вазифасини бажармоқдасиз?
Нодирабегим:
- Ҳаммаси терма жамоадаги фаолиятим билан боғлиқ. Мени у ерда мураббийлар дарвозада синаб кўришди. Менимча яхши таассурот қолдирганман шекилли кейинчалик мени позициямни дарвозабонликка алмаштиришган. Афсус қилмайман ва бу менга ёқади.



- “Қизилқум-Гули” жамоасига янги мавсумда қандай мақсад вазифа қилиб қўйилган?
Нодирабегим: -
Жамоамизга мақсад қилиб, ўтган йилги натижамизни яхшилаш ва янада кучлироқ жамоани шакллантириш вазифа қилиб қўйилган.

- Келинг энди жиддийроқ саволларга ўтамиз. Нимага бизда аёллар футболи даражаси юқори эмас, терма жамоаларимизнинг натижалари қониқарли даражада эмас?
Нодирабегим: -
Менинг фикримча ундай эмас. Аксинча терма жамоаларимизда кучайиш ва чемпионатимизда эса ўсиш бор. Олдинлари тўғри кучсиз эдик. Аммо, ҳозир кучлилар қаторига киришга бемалол курашса бўлади.
Диёра: - Мен ҳам Нодирабегимнинг фикрига қўшиламан. Лекин, яна бир томони шундаки, бизда қиз боланинг футболчи бўлишига қандайдир бошқача кўз билан қарашади. Кейин менталитетимизга ҳам тўғри келмайди.

- Нега унда терма жамоамизнинг жаҳон чемпионатларида кўрмаяпмиз, нега биз Осиёда кучлилар сафига кириш учун ҳаракат қилмаяпмиз?
Нодирабегим:
- Ҳаракат бор. Натижа эса бирданига бўлиб қолмайди. Озгина сабр қилсак албатта биз кучлилар сафида бўламиз.

- Нима деб ўйлайсизлар, нега бизда “Севинч” жамоасидек кучли жамоа чиқмаяпти?
Диёра: -
Нега чиқмаяпти борку, мана “Бунёдкор” ва “Металлург” жамоалари, сўнги пайтларда “Сўғдиёна” жамоаси ҳам анчагина кучайди.

- Тўғри кучайиш бор, барибир “Севинч” жамоаси билан рақиб бўлган жамоада учрашувдан олдин ғалабага ишончсизлик бордек. Ҳа, кейин кучайган жамоаларда ҳам айнан “Севинч” жамоасининг тарбияланувчилари талайгина топилади.
Нодирабегим:
- Тўғри фикрингиз лекин барибир рақобат ҳар доим бўлган. “Севинч” жамоасининг кўп йиллик тажрибаси ва ажойиб академияси бор. Қолаверса бу жамоа мана неча йилдирки, жамоа ўзагина сақлаб қолган ҳолда ҳаракат қилмоқда. Менимча асосий сабаб шунда.

- Нодирабегим, сиз фаолият юритган жамоалар орасида “Андижанка” жамоаси ҳам бор. Нима деб ўйлайсиз, нега бу жамоанинг охирги йиллардаги ишлари кўнгилдагидек эмас?
Нодирабегим: - Тўғри айтасиз бу жамоада катта пасайиш бўлди. Менимча бунга сабаб жамоа бош мураббийи Мирон Дмитревичнинг оламдан ўтиб қолгани ва жамоада авлодлар алмашинуви рўй бераётганида деб ўйлайман. Албатта, яна озгина фурсатдан сўнг бу жамоанинг кучлилар сафига қайтишига ишонаман.


- Янги мавсумда қайси жамоаларнинг чемпионлик учун курашишини кутяпсиз?
Диёра: -
Менимча “Севинч”,”Бунёдкор” ва “Металлург” жамоалари бу йил ҳам чемпионлик учун курашадиганга ўхшайди. Буни уларнинг мавсум бошидаги ўйинлари кўрсатиб берди.
Нодирабегим: - Менда эса битта қўшимча жамоа бор, у ҳам бўлса “Сўғдиёна” жамоаси. Бу жамоа ҳам янги мавсумда кучлилар сафида бўлиш учун қўлидан келган ишни қилмоқда.

- Сизнингча ўзбекистонда аёллар футболида энг кучли мураббий ва футболчи ким?
Нодирабегим:
- Мен учун мураббийлардан, Владислав Николаевич Хан ёқади. Мана неча йилдирки бу мураббий аёллар футболига кўплаб иқтидорларни етказиб бермоқда. Футболчиларга келадиган бўлсак,”Севинч” жамоасининг химоячиси Мафтуна Шойимовани энг кучли деб биламан.
Диёра: - Мен энг кучли мураббий сифатида Бобоқулов Шерали акани биламан. Футболчи қизлардан эса “Бунёдкор” жамоаси аъзоси Маҳлиё Сариковани кучли дея оламан.

- Сизларга мароқли суҳбат учун катта раҳмат! Марҳамат мухлисларга тилакларингизни билдиришингиз мумкин...
Нодирабегим:
- Халқимизга келган бу синовли кунлардан эсон-омон ўтиб олиб, ҳаққоний ва шиддатли футболни қарши олишларини тилаб қоламан. Доимо уларни омад тарк этмасликларини тилайман.
Диёра: - Барчага омад ва зафарлар ёр бўлишини, қолаверса барчага карантин қоидаларига риоя қилишни сўраб қолардим. Албатта, барчанинг хонадонида яна кутаринки кайфият ҳукм суришини тилакдошиман.


Шохрух Мейлихолов суҳбатлашди

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика