Latest news

01:22"Нефтчи"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 01:01АПЛ. "Вест Хэм" — "Манчестер Сити" 0:1 (матнли трансляция)  4 00:31АПЛ. "Арсенал" ўз уйида очко йўқотишига бир баҳя қолди, "Челси" эса Лондонда "Ньюкасл"га мағлуб бўлди  19 00:11"Пахтакор"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 23:57Туркия Суперлигаси. Ўн киши бўлиб қолган “Истанбул Башакшехир” меҳмонда “Галатасарой”га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Шомуродов 70 дақиқа ўйнади  22 23:56"Реал" — "Эльче". Таркиблар маълум  2 23:55Ўзбекистон Суперкубоги ҳакамлари: рекорд Ирматовда, Тўхтасинов саккизинчи бўлди  1 23:45"Вест Хэм" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  8 23:04Ислом Исмоилов: "Икром Алибоев балки ўнг қанотда ўйнар"  2 22:49Про лигада иштирок этадиган Қорақалпоғистоннинг икки жамоаси ўртоқлик ўйини ўтказди  0 22:20Ла Лига. "Атлетико" ўз майдонида "Хетафе"ни мағлуб этди, меҳмонлар ўйинчиси 55-дақиқада майдондан четлатилди  2 21:58"ФарДУ" назорат ўйинида жавобсиз еттита тўп киритди  1 21:32Бундеслига. "Бавария" тўққиз киши бўлиб "Байер" билан дуранг ўйнади, "Боруссия Дортмунд" эса ишончли ғалабага эришди  14 20:40Райан Шерки: "Дунёнинг энг яхши футболчиси бўлишни истайман. Агар "Олтин тўп"ни қўлга киритсам..."  2 20:05Ислом Исмоилов: "Финалда тактикадан кўра футболчиларнинг характери юқори планга чиқади" (тўлиқ матбуот анжумани)  21

Қишда Ўзбекистонга келган энг қиммат легионерлар News

Қишда Ўзбекистонга келган энг қиммат легионерлар

Бугун тунда Ўзбекистонда қишки трансфер ойнаси ёпилади.

Клубларимиз ўз таркибига кўплаб легионерларни жалб қилишгани ҳеч кимга сир эмас. Кўплаб хорижлик футболчиларни исм фамилиясини биринчи марта эшитдик. Уларнинг қандай савияда эканини мавсум кўрсатиб беради. Биз Transfermarkt порталига кўра, айни пайтда трансфер нархи энг қиммат бўлган 13 нафар футболчини кўриб чиқишга қарор қилдик.

400 000 евро - Салвадор Санчес (Аргентина/"Динамо")
400 000 - Катулонди Кати (Конго ДР/"Навбаҳор")
400 000 - Александре Андроникашвили (Грузия/"Андижон")
450 000 - Пётр Пажишек (Польша/"Пахтакор")
500 000 - Николай Иванов (Беларусь/"Локомотив")
500 000 - Кингсли Сарфо (Гана/"Динамо")
500 000 - Алекс Фернандес (Бразилия/"Навбаҳор")
500 000 - Мауро Брасил (Уругвай/"Динамо")
550 000 - Стипе Перица (Хорватия/"Нефтчи")
700 000 - Ваня Илич (Сербия/"Навбаҳор")
700 000 - Йован Нишич (Сербия/"Локомотив")
700 000 - Неманя Чаласан (Сербия/"Андижон")
800 000 - Анри Чичинадзе (Грузия/"Навбаҳор")

"Навбаҳор" нархи 800 минг евро бўлган грузиялик марказий ҳимоячи Анри Чичинадзени ўз сафига қўшиб олди.

Бу рўйхатда энг қиммат уч нафар футболчи ҳам Сербия мамлакатидан эканига эътибор қилинг. "Андижон"га келган Чаласан марказий ҳимоячи, терма жамоа собиқ футболчиси. Фаолияти давомида Португалия клубларида ҳам ўйнаган. Сўнгги клуби Қозоғистоннинг "Елимай" жамоаси бўлди. 


"Навбаҳор"га ўтган Илич эса "лочинлар" уни бекорга "Раднички Ниш" клубидан сотиб олмаганини исботлаши керак бўлади.

"Локомотив"га ўтган ярим ҳимоячи Нишич ҳам терма жамоада кам бўлса ҳам майдонга тушишга улгурган ва ўтган икки мавсум Илич билан битта клубда ўйнаган.

Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони Фарғонанинг "Нефтчи" клуби "Удинезе", "Уотфорд", "НАК Бреда", "Стандард" каби жамоаларда тўп тепган хорватиялик ҳужумчи Стипе Перицани ўз сафига қўшиб олди.


"Динамо" нархи 500 минг бўлган икки легионерни ўз сафига қўшиб олди. Ҳимоячи Мауро Брасил Ўзбекистон Суперлигасида ўйнайдиган тарихдаги биринчи уругвайлик футболчи бўлади. Ганалик ярим ҳимоячи Кингсли Сарфо эса "Нефтчи"га ўтиб кетган Ратиньонинг ўрнини босиш учун олинди.

"Навбаҳор" "Балтика"дан трансфер нархи 500 минг бўлган бразилиялик вингер Алекс Фернандесни ижарага олди.

"Локомотив" ўз таркибига қўшиб олган марказий ярим ҳимоячи Николай Иванов ўтган мавсум Беларусда 7 та гол урди ва 7 та ассист берди.

Нархи 450 минг евро бўлган полшалик ҳужумчи Пётр Пажишек "Пахтакор"да Игор Сергеевнинг ўрнига олиб келинди. У фаолияти давомида "Чарлтон", "Сент Труйден", "Зволле", "Фрозиноне", "Леганес" каби клубларда тўп тепган.


Бундан ташқари "Динамо" аргентиналик ҳимоячи Салвадор Санчес, "Навбаҳор" конголик ҳужумчи Катулонди Кати ва "Андижон" грузиялик ярим ҳимоячи Александре Андроникашвили билан шартнома тузди. Учала футболчининг трансфер нархи 400 минг еврога тенг.

Rating: +7   

Comments

+3   
20 feb 16:31:04
Abv
Manimcha eng sifatlisini Dinamo oldi
+1   
20 feb 18:00:04
nurali soatov
Насаф яна узидан узбекстон миллий термаси учун юлдузлар кашф киладиган даврни бошлади. Милярдлаб пулни хавога юкотмшдан юлдуз кашф килиб милярдларни эгаси булиш канча булябди
   
21 feb 11:17:53
Hayatulla Hamidov
Kimga k.k bular maxalliy oyinchilar kopku
   
21 feb 05:02:51
Abdusalom Mirzayev
Бу уларнинг трансфермарктдаги нархи, шунча пулга сотиб олинган дегани эмас, асосийси уларнинг қанча ойлик маош олишида.
   
20 feb 17:56:07
Адхамжон Низамов
Нега аник ёзмайсанлар админлар,булар трансфермаркетда уйинчилар нархику.Баъзи жамоалар 2тасини 1млн долларга сотиб ололмайди.
   
20 feb 17:45:39
Narzulla
Reply to comment by Акрамжон Халилов
Навбаҳор энг кўп, яъни 2.400.000 доллар сарфлабти, чемпион бўлиб Осиё Элит лигасида қатнашиб юқорироқ босқичга етиб борса майлию, чемпион бўла олмаса пулни қаердан олади?
Бу ерда футболчиларни қанчага сотиб олгани ёзилмаган. Трансфермаркт сайтида шу футболчиларга қўйилган нархлари ёзилган.
   
20 feb 17:40:17
Akbar Umarov
Reply to comment by Акрамжон Халилов
Навбаҳор энг кўп, яъни 2.400.000 доллар сарфлабти, чемпион бўлиб Осиё Элит лигасида қатнашиб юқорироқ босқичга етиб борса майлию, чемпион бўла олмаса пулни қаердан олади?
Tentak bola qayaqdan sarflaydi barchasi erkin agent maqomida otganlarku
   
20 feb 17:25:32
Акрамжон Халилов
Навбаҳор энг кўп, яъни 2.400.000 доллар сарфлабти, чемпион бўлиб Осиё Элит лигасида қатнашиб юқорироқ босқичга етиб борса майлию, чемпион бўла олмаса пулни қаердан олади?
   
20 feb 15:35:23
Akbar Umarov
Ana bo'lmasam bo'larkanku qoile daxshat transferlarku
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика