Latest news

18:25Кевин де Брюйне Конте ва Гвардиолани таққослади  0 17:55"Байер" бош мураббийлиги учун янги номзод пайдо бўлди  1 17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  3 16:55Мбаппе Чемпионлар лигасининг фаворити ҳақида гапирди  0 16:25Швайнштайгер Германия терма жамоасини танқид қилди  2 16:13Муҳаммадрасул Абдумажидов легионерга айланмоқда  12 15:32Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум бўлди  10 15:20Юлиан Нагельсманн: "Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истайман ва истеъфо ҳақида ўйламайман"  0 14:44Хайрия учрашуви. "Динамо" - Ўзбекистон фахрийлари беллашувидан галерея  0 14:20Лаутаро Мартинес: "Ҳеч қачон бундай оғриқни ҳис қилмаганман"  3 13:50Факт. Ўзбекистон Тошкентда Эронни ютмаган. Нохуш анъана тугайдими?  20 13:20Томас Тухель: "Идеал ўйин йўқ, аммо жамоам кўп яхши томонларни кўрсатди"  1 12:50Роберт Левандовский 2025/26 йилги мавсумдан сўнг "Барселона"ни тарк этиши мумкин  4 12:16ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакам бошқаради  14 11:47U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистоннинг гуруҳида вазият қандай?  17

Қатарлик журналист: "Эртанги учрашувда Қатар ғалаба қозонади, сабаби..." News

Қатарлик журналист: "Эртанги учрашувда Қатар ғалаба қозонади, сабаби..."

Осиё кубоги чорак финал баҳсида Ўзбекистон терма жамоаси мезбон Қатарга қарши баҳс олиб боради

Биз эса эртанги учрашувдан олдин таниқли қатарлик журналист Али Салат билан суҳбатлашдик. Али эртанги баҳс ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.

"Эртага "Ал-Байт" стадионида жуда қизиқарли ўйин гувоҳи бўламиз. Чорак финал босқичида ҳеч ким таваккал қилишни истамайди. Ўйин қандай кечиши ва олдиндан бир нима дейиш қийин. Жамоаларнинг даражаси ҳам деярли тенг. Ўзбекистон терма жамоаси жисмоний жиҳатдан анча кучли эканлигини исботлади. Қатар терма жамоасининг футболчиларида жисмоний ҳолат аъло даражада эмас, улар 90 дақиқа ичида чарчаб қолишади. Таркибингизда Машарипов, Турғунбоев ва Файзуллаев каби ёрқин футболчилар бор. Ҳимояда эса Эшмуродов исмли футболчини ўзим учун кашф этдим. Ўзбекистон миллий терма жамоасида ожиз нуқта деярли йўқ, бироқ жароҳат олган футболчиларнинг сони кўп. Бу Қатарга қўл келиши мумкин. Қатар ҳақида гапирадиган бўлсам, биз чемпионлик ҳимоя қилишга ҳаракат қиляпмиз. Лекин бу жуда қийин масала. Афиф ва Алмуаз Али ҳали ҳамон терма жамоа етакчилари яъни Қатар терма жамоасида сўнги йилларда катта ўзгариш рўй бермади. Эртанги учрашув Қатар ғалаба қозонади деб ўйлайман, сабаби биз ушбу турнирда мезбонмиз ва чорак финал натижаси биз учун қониқарли ҳисобланмайди" - дея фикр билдирди қатарлик журналист Али Салат

Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Rating: -51   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика