Latest news

02:06Биринчи лига. "Пахтакор-Фарм"дан 9:1, "ТерДУ"дан 8:1, пойтахт дербисида дуранг ва бошқа натижалар  0 02:05ЕЧЛ. "Буде Глимт" ва Кипр клуби лига босқичига йўлланмани қўлга киритди  0 01:56U21 биринчилиги. Пешқадам "Навбаҳор" йирик ҳисобда ютқазди, Андижонда голлар шоуси ва бошқа натижалар  0 01:01Камолиддин Тожиев: "Пахтакор ўз олдига доим олий мақсадни қўяди. Кубок ва Суперлигада охиргача курашамиз"  4 00:29Тарих яратилди! "Қайрат" пенальтилар сериясида "Селтик"ни мағлубиятга учратиб ЕЧЛ лига босқичига йўл олди!  37 00:14Отабек Нарзуллаев: "Мақсадимиз кубок финали эди. Энди бор эътиборимиз Суперлигага қаратилади"  2 23:55"Ювентус" Влаховични Салемакерсга алмаштирмоқчи. "Милан" ушбу келишувга рози бўлиши мумкин  2 23:35МЮ Майнунинг келажаги бўйича қарорни яқин икки кун ичида қабул қилади  1 22:35Ўзбекистон Кубоги. 100 дақиқа давом этган учрашувда "Пахтакор" "Машъал"ни енгиб, ярим финалга йўл олди  50 22:07Лондон клуби Испания терма жамоаси ўйинчисини 50 млн евро эвазига харид қилишга яқин  1 21:23"Реал"нинг собиқ ҳимоячиси Лукас Васкес янги клуби билан шартнома имзолади  0 20:30Хаби Алонсо: "Карвахаль Испания терма жамоасига қайтишни хоҳлайди"  1 20:10Футзал. БМБ – "Оил Стар" 5:1   1 19:55Футзал. БМБ "Оил Стар"ни 4 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубогига эга чиқди!  9 19:49Суперлиганинг 20-турида ҳакамлар жуда кўп хатога йўл қўйди  4

Қатарда Араб Кубоги плей-офф учрашувлари ўтказилади, ҳамюртимиз Фарҳод Абдуллаев назоратчи вазифасини бажаради News

Қатарда Араб Кубоги плей-офф учрашувлари ўтказилади, ҳамюртимиз Фарҳод Абдуллаев назоратчи вазифасини бажаради

2022 йил Қатар майдонларида футбол бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Жаҳон чемпионатига қадар ушбу мамлакат яна бир катта мусобақага мезбонлик қилади. Гап араб давлатлари ўртасида ташкил этиладиган Араб Кубоги-2021 мусобақаси ҳақида боряпти. 27 апрель куни мазкур мусобақага қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтганди.

Қуръа натижалари:

"A" гуруҳи: Қатар, Ироқ, Уммон/Сомали, Баҳрайн/Қувайт

"B" гуруҳи: Тунис, БАА, Сурия, Мавритания/Яман

"C" гуруҳи: Марокаш, Саудия Арабистони, Иордания/Жанубий Судан, Фаластин/Комор ороллари. 

"D" гуруҳи: Жазоир, Миср, Ливан/Джибути, Ливия/Судан.


Жамоаларни гуруҳларга бўлаётганда ФИФА рейтингидаги ўринларидан келиб чиқилди. Натижада энг яхши кўрсаткичга эга 9та жамоа тўғридан тўғри гуруҳга тушди. Қолган 12 жамоа ўзаро плей-офф баҳсида ғолибни аниқлайди.

ФИФА Араб Кубоги мусобақаси шу йилнинг иккинчи ярмида ЖЧ-2022 ўйинлари бўлиб ўтадиган 6та стадионда ташкил этилади.

Унгача эса 19-25 июнь кунлари мусобақанинг гуруҳ босқичига чиқиш учун плей-офф учрашувлари бўлиб ўтади. Эътиборлиси, барча ўйинларда ҳамюртимиз Фарҳод Абдуллаев ҳакамлар назоратчиси вазифасини бажаради. Плей-офф ўйинларини бошқариш учун Сауд Али Ал Адба (Қатар), Бенуа Бастиен (Франция), Даниеле Довери (Италия), Мустафа Горбал (Жазоир) каби ҳакамлар таклиф этилган. 

Плей-офф жуфтликлари:

19 июнь. Ливия - Судан

20 июнь. Уммон - Сомали

21 июнь. Иордания - Жанубий Судан

22 июнь. Мавритания - Яман

23 июнь. Ливан - Джибути

24 июнь. Фаластин - Комор ороллари

25 июнь. Баҳрайн - Қувайт

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика