Latest news

15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  0 15:19ЎзЭл Классикосига превью  6 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  4 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  0 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  14 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  5 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  2 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  3 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  2

Қатар ЖЧ-2022 иншоотларида муҳожир ишчиларининг шароитларини ёритган икки журналистни 32 соатга ҳибсга олди News

Қатар ЖЧ-2022 иншоотларида муҳожир ишчиларининг шароитларини ёритган икки журналистни 32 соатга ҳибсга олди

Норвегия радиоэшиттириш корпорациясининг (NRK) икки журналисти Қатарда мамлакатни тарк этаётиб ҳибсга олинди.

Халвор Экеланд (мухбир) ва Локман Горбани (фотосуратчи) 2022 йилги жаҳон чемпионати иншоотлари қурилишида иштирок этаётган муҳожир ишчиларининг меҳнат ва яшаш шароитларини ёритувчи материал тайёрлаш вазифасини олдилар.

Норвегиялик журналистлар ишчилар билан, шунингдек, маҳаллий режимни танқид қилувчилардан бири билан суҳбатлашди. Бундан ташқари, улар ЖЧ-2022 учун масъул ходимдан интервью олишди.

Журналистлар якшанбадан душанбага ўтар кечаси тахминан ярим тунда ҳибсга олинган ва сешанба куни эрталаб қўйиб юборилган. Ҳозирда 32 соат ҳибсда бўлган иккала ходим Норвегияга қайтишган.

Журналистлардан телефонлар, компьютерлар, фотоаппарат ва суратга олинган материаллар тортиб олинган.

Қатар расмийлари журналистлар хусусий ҳудудга ноқонуний рақишда кирганликлари ва рухсатсиз суратга туширишгани учун ҳибсга олинганини айтди.

NRK бош директори Тор Гьермунд Эриксен вазият ҳақида шундай деди: "Оммавий ахборот воситаларини дунёдаги энг йирик спорт тадбирларидан бирида эркин ва мустақил журналистика билан шуғулланишига тўсқинлик қилиб бўлмайди. Бу масалани ФИФА билан қандай ҳал қилиш тўғрисида ўйлаб кўрамиз".

Норвегиянинг "Verdens Gang" газетаси ФИФАдан вазият бўйича изоҳ сўраган, аммо ҳеч қандай жавоб ололмаган.

Rating: -7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика