Latest news

10:47Юлиан Нагельсман кечаги мағлубиятдан сўнг шогирдларини кескин танқид қилди  1 10:15МЮ Онанани ижарага бериши мумкин  1 09:40Бразилиялик бизнесмен бутун бойлигини Неймарга қолдирди  13 09:20Италия терма жамоасининг собиқ устози "Фенербахче"ни бошқаришга асосий номзод  2 09:00Месси ўйиндан олдин кўз ёшларини тўхтата олмади. Баҳс якунидан сўнг мухлислар билан хайрлашди  6 08:35ЖЧ-2026. Яна учта терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  8 08:06CAFA Nations Cup. Бугун Қирғиз Республикасига қарши майдонга тушамиз  7 07:39ЖЧ-2026 саралаш. Аргентина, Бразилия ва Уругвай йирик ҳисобда ғалаба қозонди  6 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  9 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  11 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  1 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  1 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  5 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  14 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0

Қатар бош мураббийи: "Кетма-кет иккинчи марта финалга чиқиш имконияти катта мотивация бермоқда" News

Қатар бош мураббийи: "Кетма-кет иккинчи марта финалга чиқиш имконияти катта мотивация бермоқда"

Осиё кубоги ярим финал босқичидан ўрин олган Эрон ва Қатар терма жамоалари ўртасидаги ўйиндан олдин қатарликлар бош мураббийи Маркес Лопес ўз фикрлари билан бўлишди.

"Эронга қарши баҳс биз учун ўта қийин бўлишини сезиб турибмиз. Қисқа вақт ичидаги олтинчи ўйинимиз бўлади. Жисмоний жиҳатдан бу оғир юклама, аммо ҳали ҳам яхши натижадан умид қилиб турибмиз.

Эрон жуда кучли терма жамоа. Осиё кубогида тўқнаш келган бирор жамоанинг кучига паст баҳо бермадик. Эронга қарши табиийки бундай қилмаймиз.

Ярим финал ўйинига катта мотивация билан келмоқдамиз. Чемпионлик ўйинигача бир қадам бор. Кетма-кет иккинчи марта финалга чиқиш имкониятига эгамиз. Бу нарса бизга катта мотивация беради. 

Эрон термасининг ҳужум чизиғи жуда кучли, айнан шу нарса бизни чўчитмоқда. Рақибнинг ҳужум чизиғини зарарсизлантиришга уриниб кўрамиз.

Ўйинни пенальтилар сериясига олиб бориш ҳақида гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Доим ғалаба учун ўйнаймиз, Эрон билан ҳам шундай бўлади", -дейди Маркес Лопес.

Rating: -4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика