Latest news

11:55Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 16 сентябрдан йиғинга киришади  0 11:28"Ливерпуль", "Манчестер Сити" ва "Реал" "янги Ван Дейк" учун курашади  0 10:56Суперлига. 22-турда ишловчи ҳакамлар маълум  3 10:48Рубен Аморим: "Мен ўзимни ҳимоя қилмоқчи эмасман, сизларнинг саволингиз ҳар доим бир хил"  6 10:20Пролига. Бугун тур давом эттирилади  0 09:45Лука Модрич Италия чемпионатининг 64 йиллик рекордини янгилади  0 09:17"Манчестер Юнайтед" 1992/93 йилги мавсумдан бери АПЛдаги энг ёмон стартини амалга оширди  5 08:48Sofascore. Захирадан майдонга тушган Ўринбоев энг катта баҳолардан бирини олди  3 08:30Суперлига. "Бунёдкор" — "Хоразм" 1:0   0 08:21Саудия Арабистонида Криштиану Роналдуга "Олтин бутса" топширилди  9 07:50Sofascore. Кечаги учрашувни ажойиб ўтказган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 07:20Элит ОЧЛ. "Насаф" мусобақадаги юришини амалдаги чемпионга қарши баҳс билан бошлайди  20 01:55Ла Лига. Ямалсиз "Барселона" "Валенсия"га жавобсиз 6 та гол урди  21 01:53А Серия. Модричнинг голи "Милан"га "Болонья" билан ўйинда ғалабани тақдим этди  3 00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  26

Қарздорлик масаласи. Кимларнинг аҳволи оғир? News

Қарздорлик масаласи. Кимларнинг аҳволи оғир?

Модерн футболда айланаётган пуллар унда урилаётган голларга нисбатан анча кўп ёки катта.

Бу яхши. Лекин, пул бор жойда нима бўлади? Кўнгилхушлик, маишат... Э, узр. Пул бор жойда қарздорлик бўлади. Ва ана шу қарзлардан кўпчилик бедарак. Бугун турли манбалардан етиб келган маълумотлар асосида кичик рўйхат шакллантириб, сизга ҳам дарак беришга қарор қилдик.

"Андижон" матбуот хизмати адашибди...

3 январь куни "бургутлар"нинг расмий канали жамоа янги йилга қарздорликсиз чиққани тўғрисида ёзганди. Аммо биздаги маълумотларга кўра, "Андижон" клуби ўтган мавсум учун иш ҳақларини тўлиқ тўлашга улгурмаган. Ўз ҳаққини ундиролмаганлар орасида клуб матбуот хизмати "ўта омадсиз трансфер" дея таърифлаган Муҳаммад Исаев, "ҳали футболда катта ишларга қодир бўлмаган" Жасур Жалолиддинов ҳам борлиги айтилмоқда. 

Қўшимча: 23 декабрь куни "Андижон"га трансфер тақиқи қўйилиши мумкинлиги тўғрисида хабар берилган экан

"Сурхон"га трансфер тақиқи қўйиладими?

"Сурхон" клубининг ўтган йил жамоа таркибида ҳаракатланган барча футболчилар олдида қарзлари борлиги ҳақида айтгандик. Эшитишимизга қараганда, уларнинг айримлари ҳақларининг ундириб берилишини сўраб, ЎФАнинг тегишли қўмитасига арз қилишга ҳам улгурган.

Қўшимча: 4 октябрь куни хабари берилган Владимир Бубанья билан боғлиқ муаммо ҳам айни пайтда очиқ турибди. Агар аввалги ва бўлажак раҳбарияти тезроқ келишиб, жамоа манфаати учун ҳаракат қилишни бошламаса, клубга ФИФА томонидан трансфер тақиқи қўйилади. Бу эса клубнинг Про лигага "шўнғишини" кафолатлайди.

"Нурафшон", йўғ-е, "Бухоро" ҳақида...

Ўтган мавсумда "Бухоро" шарафини ҳимоя қилган футболчиларнинг бир неча нафари Футболчиларнинг мақоми ва ўтиши бўйича қўмитага мурожаат қилиб, клубдан молиявий қарздорлик ундириб беришни сўраган. Бу масала тез орада ҳал бўлади.

Қўшимча: 23 ноябрь куни "Бухоро"га ФИФАдан хат келгани ҳақида маълумот бергандик. Унда Туркманистонлик Рахат Жапаровга тўлаб берилиши керак бўлган сумма кўрсатилган. 

Дарвоқе, "Бухоро"нинг янги раҳбарияти жамоанинг халқаро алоқалар бўйича ходимини ишдан бўшатиб юборгани ҳақида эшитдик. Демак, бу каби ишлар ҳали узоқ давом этса керак.

"Бунёдкор"нинг қизлардан қарзи бор

Гап 2020 йилги мавсум учун ваъда қилинган мукофот пуллари ҳақида кетмоқда. Ўша йилда "Олтин дубль" қайд этган "Бунёдкор-W" футболчилари ҳамон рағбатлантирилмаган.

Эшитдик-да! "Бунёдкор" қизларига ваъда қилинган пуллар берилмаяпти

P.s. Ўзбек клубларининг деярли барчаси кимдандир қарздор. Биз эса устидан расмий шикоят тушган клублар ҳақидагина гапирдик. 

Ақраб Алиев

Суперлигадаги энг кучли дарвозабон ким? 

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика