Latest news

09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  4 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  4 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  21 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  3 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  1 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  1 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  2

Қаршида Нуриддин Зайниев хотирасига бағишланган ҳужжатли фильмнинг тақдимоти бўлиб ўтди News

Қаршида Нуриддин Зайниев хотирасига бағишланган ҳужжатли фильмнинг тақдимоти бўлиб ўтди

Бугун, 1 ноябрь куни Қаршидаги "Марказий" ўйингоҳда Қашқадарёнинг собиқ ҳокими Нуриддин Зайниев хотирасига бағишлаб олинган ҳужжатли фильмнинг тақдимоти бўлиб ўтди.

"Футбол одами" дея номланган мазкур ҳужжатли фильм "Фаввора фильм" томонидан суратга олинган.

Маълум бўлишича ҳужжатли фильмни суратга олиш учун 50 миллион сўмга яқин пул сарфланган.

"Фаввора фильм" студияси муассиси Келдиёр Хўжаёровнинг айтишича, Нуриддин Зайниев ҳақидаги ҳужжатли фильмни суратга олиш ишлари ўтган йили ёз фаслида бошланган.

"Нуриддин Зайниев билан бирга ишлаганмиз. "Фаввора фильм" студиясини очганимиздан сўнг футбол фидойиси ҳақидаги ҳужжатли фильм суратга олиш ғояси туғилди. Суратга олиш жараёнлари ўтган йили ёз фаслида бошланган эди. Бу йил ёз фаслида тайёр бўлди. Бироқ пандемия сабаб фильм намойиши кечикиб келди", - дейди Келдиёр Хўжаёров.

21 дақиқа давом этадиган ҳужжатли фильмда "Насаф" билан ОФК кубогини ютган украиналик мураббий Анатолий Демьяненко ҳам Қашқадарёнинг собиқ ҳокими ҳақида хотираларини айтиб ўтган. Интервью Украинада тасвирга олинган.

"Нуриддин Зайниев "Насаф" ва "Машъал" футбол академиясини ташкил этишда жонбозлик кўрсатганини биламан. Футболга жуда қизиқар эди. Ҳар сафар ўйин олдидан кўришганимизда бугун қандай тактика танлайсиз, қайси таркибни туширасиз" деб сўрарди", - дейди фильмда Демьяненко.

Эслатиб ўтамиз, Нуриддин Зайниев 2002-2011 йиллар оралиғида Қашқадарё вилояти ҳокими бўлиб ишлаган. Нуриддин Зайниевич раҳбарлиги даврида 2011 йили Қаршининг "Насаф" клуби ОФК кубоги соҳибига айланган.



Rating: +29   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика