Latest news

18:50"Бунёдкор" академияси учун 2025 йил қандай ўтди?  0 18:23Интервью. Андрей Шипилов: "Уч йил ҳеч қаерда кўзга ташланмадим, "Зенит"да малака оширдим"   0 17:57АПЛнинг ноябрдаги энг яхши мураббийи аниқ  2 17:35АПЛнинг ноябрдаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  1 17:14"Бавария" "Боруссия Д" ҳимоячиси билан музокаралар олиб бормоқда  0 16:34"Ливерпуль" ПСЖ вингерини Салоҳга ўринбосар сифатида кўрмоқда  1 15:59Бундеслиганинг ноябрь ойидаги энг яхши ўйинчиси аниқланди  1 15:32"Фенербахче" сардори ҳибсга олинди. У нимада айбланмоқда?  1 15:05"Қўқон-1912" грузиялик ярим ҳимоячи билан ҳамкорликни давом эттиради  1 14:44"Ювентус" ва "Интер" Украина терма жамоаси етакчисига қизиқиш билдирмоқда  0 14:10"Манчестер Юнайтед" молиявий ҳисоботни тақдим этди. Рэтклиффнинг кескин қарорлари қандай самара берди?  0 13:37Муҳаммад Салоҳ Саудияда ўйнаган собиқ жамоадоши билан учрашди  6 13:06"Динамо" яна бир дарвозабон билан келишувни узайтирди  0 12:58Суперлига-2025. Уйда Сергеев, меҳмонда Норчаев гол уришни яхши кўради  1 12:36TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал жанглари ва бошқалар  1

Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар News

Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар

Куни кеча футбол мутахассисларини тайёрлаш марказида Про лицензиясига эга мутахассисларнинг лицензиясини янгилашга қаратилган семинар бўлиб ўтди.

Суратга эътибор берар эканмиз, унда катта номларни ҳам кўришимиз мумкин. Шунга мос равишда ПРО лицензиясини янгилаш жараёнида ҳам турли клубларда ишлаётган тажрибали мутахассислар ва ҳозирда иш жойи бўлмаган мураббийлар бир сафда турди. Бу рўйхат орқали мамлакатимиздаги мутахассислар қатлами, уларнинг тажрибаси ва ҳозирги меҳнат бозоридаги ҳолатини кўриш мумкин.

Қуйида ПРО лицензиясини алмаштиришда қатнашган мураббийларни шартли равишда икки гуруҳга ажратамиз:

Иш жойига эга профессионал мураббийлар. Айрим мутахассислар ҳозирги пайтда ҳам футбол клубларда, ҳам Академиялар ва ёшлар жамоаларида фаолият юритмоқда. 

Суперлигада ва клубларда бош мураббий бўлиб ишлаётганлар:

Асрор Алиқулов — "Шўртан" бош мураббий

Дмитрий Ан — "Нефтчи" (Қирғизистон) бош мураббий

Февзи Давлетов — "Сурхон" бош мураббий

Вадим Абрамов — "Динамо" бош мураббий

Иван Бошкович — "Сўғдиёна" бош мураббий

Рўзиқул Бердиев — "Насаф" бош мураббий

Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббий

Раҳбарият лавозимида ишлаётганлар:

Илдар Сакаев — "Машъал" академияси техник директор

Абдумажид Тоиров — "Нефтчи", ёшлар билан ишлаш кординатори

Мухтор Қурбонов — ОКМК техник директор

Ботир Қораев — "Насаф" техник директор

Ёшлар жамоаларида мураббий ва клубларида ёрдамчи бўлиб ишлаётганлар:

Темур Турдиев — "Арал" U-19 мураббий

Сергей Арсланов — "Нефтчи" ёрдамчи

Рифат Акрамхўжаев — "Локомотив" Иккинчи лига мураббийи

Даврон Файзиев — ОКМК, ёрдамчи мураббий

Сервер Жепаров — "Оқтепа" бош мураббий

Ёрқин Назаров — Локомотив U-16

Шуҳрат Тошпўлатов — "Насаф", ёрдамчи мураббий

Элдор Мойлиев — "Шўртан", ёрдамчи мураббий

Марат Мифтахутдинов — "Динамо", ёрдамчи мураббий

Виктор Карпенко — "Бухоро", ёрдамчи мураббий

Завиша Милослаевич— Сербия U-21, бош таҳлилчи

Аъзам Шерғозиев — ОКМК U-21 мураббий

Бу мураббийлар орасида 7 нафари Суперлигада ва клубида бош мураббий, 4 нафари раҳбариятда, 12 нафари ёрдамчи ва ёшлар жамоаларида ишлашмоқда. 

Ишсиз, лекин тажрибали профессионаллар. Ҳозирча клубга эга бўлмаган мураббийлар. Крестинин, Петросян, Шевченко, Абдураимов, Ирисметов каби мутахассислар 2025 йилда клубларда фаолият олиб борди. 

Жасур Абдураимов 

Александр Крестинин

Микола Шевченко

Артём Петросян

Нўмон Ҳасанов

Илҳом Мўминжонов

Жафар Ирисметов

Бу исмлар орасида миллий жамоа даражасида ишлаганлар ҳам, ПФЛда муваффақият қозонганлар ҳам, легионер мураббийлар ҳам бор. Уларнинг иштирок этиши — мусобақалардан узоқлашмаганини, ўз устида ишлашни давом эттираётганини кўрсатади.

ПРО лицензиясини янгилашда қатнашган мураббийлар рўйхати — бу Ўзбекистон футболидаги мутахассисларнинг ҳаммаси дегани эмас. Бу рўйхатдан ташқарида ҳам ишлаётган, ҳам ҳозирча ишсиз мураббийлар бор. Яна бир қатор Про лицензиясига эга мутахассислар Суперлигада фаолият олиб боришяпти, ёшлар жамоалари, академияларда ишлашмоқда.

Rating: -1   

Comments

   
11 dec 19:35:19
Samsung
Jasur Abduraimov oz muddat, lekin juda zo'r ishlagandi Paxtakorda. O'yin uslubi rosa yoqardi
   
11 dec 12:35:21
Baxtigali Adilov
Шу Абдураимов хакида сорамокчийдим,каерда ишлаётган экан деб.
-1   
11 dec 13:52:07
rustam
Эта лицензия ничего не стоит! Как были наши тренера безграмотными , такими и остаются!
-1   
11 dec 13:34:51
Ўзбек футболининг муҳлиси
Битта саволде, шунақа мураббийлик лицензиясига ўқиш учун олдин футбол билан шуғулланмаган бўлса ҳам бўладими?
-1   
11 dec 13:19:44
dessi anvar
буларни ҳаммаси футболимизга қўрқоқ тактика киргизиш бўйича чемпион буларга лицензияга ўқиш шартмас , клубларимизга гала қариб жун ташлаб туллак бўп қоганлар билан шартнома тузишади , орқага қараб югуриш бўйича биззи кола лигамиз любой лигани ортда қолдиради , лицензияни нима кераги бор , тошбақа учади деб футболчиларни догмага тиқиб қўйганга ўхшайди , мана қизларимиз қанақа натижага эришяпти , эркаклар лигамизда кулга оғнагандай гап , а бу қачон тез ва ҳужумкор футбол кўрамиз АПЛ га ухшаб
-2   
11 dec 15:09:40
Ravshan Xomidov
Reply to comment by Baxtigali Adilov
Шу Абдураимов хакида сорамокчийдим,каерда ишлаётган экан деб.
Yozib qoyibdiku ishsiz deb. O'qib chiqing yaxshilab.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика