Latest news

12:34Расман: "Сўғдиёна" сербиялик дарвозабон трансферини эълон қилди  1 12:06Халқаро спорт тадқиқотлари маркази Ўзбекистон Суперлигасининг энг қиммат футболчилари рўйхатини эълон қилди  3 11:42Футзал бўйича Олий лига 7-тур учрашувлари қаерда ўтказилиши маълум  0 11:11U-23 Осиё чемпионати-2018. Тор-мор этилган грандлар, Японияга ёрдам беролмаган Хави Алонсо, самолётдаги раққосалар ҳамда "қор жанги"да қўлга киритилган тарихий чемпионликни ёдга оламиз  4 10:48Юнус Али: “Жуда қийин ўйин бўлди”  1 10:20Бензема сурат учун 10 миллион евро тўлади  10 09:52Sofascore. Ашурматов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  0 09:24Самандар Мавлонқулов фаолиятини пойтахтда давом эттиради  0 08:56"Насаф" футболчиси фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттиради  6 08:28Sofascore. Кечаги учрашувдан сўнг "Бургутлар" неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:25ОЧЛ-2. “Ал-Аҳли” - “Андижон” 2:0  2 07:59Расман. Ўзбекистон чемпиони "Қўқон-1912" билан шартнома имзолади  3 07:32Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”  32 00:50Расман: Ренан Лоди Бразилия клубига ўтди  0 00:20Флик "Барса" билан шартномасини 2028 йилгача узайтириш масаласини муҳокама қилади  0

Қарс икки қўлдан чиқади. Ҳакамлар қайтариладими? News

Қарс икки қўлдан чиқади. Ҳакамлар қайтариладими?

Tags :  Ҳакамлар
Айни пайтда Суперлигага тайёргарлик ўзининг бошланғич нуқтасида турибди. Биз уларга яна тўхталамиз. Ҳозир мавзу ҳакамлар ҳақида.

 2024 йилнинг август ойига келиб бир нечта тажрибали ва номдор ҳакамлар радарлардан йўқолиб қолди. Гарчи уларнинг айримлари халқаро майдонда фаолиятини давом эттирган бўлса ҳам. Мавсум якунида ЎзФҲМ матбуот хизмати кўриниш бермаётганлардан фақат Азиз Асимов борасида баёнот берди ва у ҳакамликдаги фаолиятини якунлади. Энг қизиғи рўйхатдаги ҳакамлар расман дисквалификация қилинмаган бўлсада, нима учундир ички чемпионатда августдан сўнг бирорта ўйинга тайинланмади. Лекин яқинда ФИФА томонидан 2025 йил учун халқаро майдонда ишлайдиган ҳакамларимиз рўйхати эълон қилинди. Қизиғи унда Фирдавс Норсафаров ва Акобирхўжа Шукуруллаев ҳам бор. Улар ўша "гуруҳ"нинг аъзолари ва охирги марта Суперлигада ўтган йил августда тайинлов олган. Суперлигада иш топилмаётган ҳакамларни ОЧЛ ва бошқа мусобақаларда кўришимиз мумкин. 

ЎзФҲМ нимани яширмоқда? Азиз Асимов, Фирдавс Норсафаров ва бошқа ҳакамлар қаерда? 

Хўш, агарда ҳакамлар хато қилгани учун "тозаланган" бўлса, демак, бу ишнинг бошқа иштирокчилари ҳам бўлиши керакку?! Адолатни таъминлаш учун ўша иккинчи томондаги шаҳс(лар), клубларимизга ҳам чора кўриш керакмасмиди? Фикримизча, мантиқан олиб қаралганда ҳам бу ерда фақат хато бир томондан ўтмаган бўлиши керак. Ўйлантирадигани шуки, маълум даражада тажрибага эга, Суперлиганинг қатор ўйинларида ишлаб улгурган ҳакамлар якунда "чопилишди". Битта ҳакамларни йўқ қилиб юбориш билан чемпионатни шунчаки идеал қилиб қўйиш қийин ва иложсиз иш ҳисобланади. Бу билан нимагадир шаъма қилмоқчи эмасман. Лекин ўрмонга ўт кетганида дарахтларни ўзи ёниб кетмайди. Азиз Асимов ЎзФҲМ директори бўлаётгани ҳақидаги хабарлар қўлоғимга чалинди. Суперлига ва турли даражадаги катта-кичик халқаро учрашувларда фаолият олиб борган Асимов ҳам юқоридаги "йўқолиб қолганлар"нинг орасида бўлганди. Бундан келиб чиқадики, маълум вақт ўйиндан четга чиққан ҳакамга энди каттароқ лавозим насиб қилди. Азиз Асимов яхши савиядаги ҳакам бўлган — бу факт. Аммо аввалига норасмий маълумотларга кўра, ўйинлардан четлатилган мутахассис ундан ҳам муҳимроқ ишга тайинланди. Истаймизми ёки йўқ, бу яна жавобсиз саволларни келтириб чиқаради. Айтмоқчи бўлганимиз, бу ерда муаммо фақатгина ҳакамларда бўлмаган ва бундан кейин ҳам ундай бўлмайди. "Қарс икки қўлдан чиқади", дейишади. Суперлигамиздаги муаммо фақатгина ҳакамлар билан боғлиқ эмас ва уни ҳал қилиш учун фақатгина рефериларни жазолаш нотўғри. Асимов бу ишга киришадиган бўлса, ватан йўлида астойдил қамишдан бел боғлаб ишласа бу фойдали бўлиши мумкин, чунки у ҳакамлар ичидаги барча майда деталларгача билади. У ҳаммани тўғри йўлга йўналтира олади. 

Абдулазиз Искандаров

Rating: -4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика