ПСЖ президенти: "Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати футболчиларнинг иш юкини сезиларли даражада оширмайди, чунки..."
10 dec 2024 12:24
News
ПСЖ президенти: "Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати футболчиларнинг иш юкини сезиларли даражада оширмайди, чунки..."
"Турнир танқид қилинди, аммо энди тош отишни тўхтатиб, ижобий ва конструктив бўлиш вақти келди. Мусобақа ўтказилади ва бу ажойиб. Мен бу ҳафта Майамида бўлдим ва кутиш ҳисси пайдо бўлди: биз футболни спортдаги энг муҳим бозорга олиб келяпмиз.
Турнир иштирокчи клублар ҳамда турнирда иштирок этмаётган жамоалар учун катта даромад келтиради ва бу футбол экотизимининг ривожланишига ҳисса қўшади. Бу футболни нафақат Европача, балки глобалроқ қилади.
Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати футболчиларнинг иш юкини сезиларли даражада оширмайди, чунки турнир ҳар тўрт йилда бир марта ва кам сонли клублар учун ўтказилади. Ўйинчиларга босимни оширувчи нарса – 20 жамоадан иборат миллий лигалар, иккита ички кубок, такрорий ўйинлар, ўртоқлик ўйинлари ва кўргазмали ўйинлар, шунингдек, мураббийларнинг ротацияга қўл урмаслиги".
Similar news
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Comments