ПСЖ президенти: "Чемпионлар Лигасидаги охирги иккита ўйин – бу финаллар"
12 dec 2024 13:22
News
ПСЖ президенти: "Чемпионлар Лигасидаги охирги иккита ўйин – бу финаллар"
"Ишлар яхши кетмоқда. Бу биз учун муҳим, ҳал қилувчи ўйин эди. ЕЧЛдаги йўлимизни давом эттириш учун ғалаба қозонишимиз шарт эди. Буни ҳамма тушуниб турганди. Биз яхши ўйнадик, ғалаба қозондик, кўп гол урдик – бу жамоага ишон беради. Бизга бу баҳс ёқди, аммо якшанба куни "Лион"га қарши бошқа бир муҳимучрашув кутиб турибди. Чемпионлар Лигасидаги охирги иккита ўйин – бу финаллар. Буни ҳамма билади. Мухлисларимиз бўлади ва улар бизни қўллаб-қувватлашади. Биз ҳар бир ўйинда яхши ўйин кўрсатяпмиз. Футболчиларимизга ишонамиз. ЕЧЛнинг бу учрашувида биз 90 дақиқа устунлик қилдик. Бу баҳс барчага умид беради. Футболда гол урмасанг, ғалаба қозонишинг қийин. Мен ПСЖга доим ишонганман. Бизда дунёнинг энг яхши мураббийи бор ва у билан узоқ муддатли лойиҳа устида ишлаяпмиз.
Similar news
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Comments