Latest news

21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  2 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   1 20:24"Хайденхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  0 20:19"Астон Вилла" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  4 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:29"Вильярреал" — "Барселона". Таркиблар маълум  49 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  14 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  2 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  5 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  3 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2

ПСЖ Чемпионлар лигаси бир мавсумида 148,4 миллион ишлаб топди. Нега бунча кўп? News

ПСЖ Чемпионлар лигаси бир мавсумида 148,4 миллион ишлаб топди. Нега бунча кўп?

Tags :  ЕЧЛ ПСЖ
31 май куни ПСЖ Мюнхенда "Интер"ни мағлуб этди (5:0) ва ўз тарихида илк бор Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди.

Узоқ кутилган совриндан ташқари, клуб каттагина мукофот пулларини қўлга киритишга муваффақ бўлди. Фақатгина финалдаги ғалаба парижликларга 10,5 миллион евро келтирди - ғалаба учун 6,5 ва Европа Суперкубогига йўлланма учун 4 миллион евро.

Football Meets Data портали маълумотига кўра, ПСЖнинг бир мавсумдаги умумий даромади 148,4 млн еврони ташкил этди ва бу Чемпионлар Лигаси учун рекорд кўрсаткичдир.

Турнирдаги иштироки учун барча жамоалар 18 миллион евродан олишди. Лига босқичида жамоа ҳар бир ғалаба учун 2,1 миллион евро, дуранг учун эса 700 минг евро ишлаб олди.  ПСЖ ҳисобида 4 ғалаба ва 1 дуранг бор. УЕФА кучли саккизликка кириш учун 2 миллион евро, гуруҳдан чиқиш учун (9-ўриндан 16-ўрингача) - 1 миллион евро тўлаган.

Плей-офф ўйинлари учун жамоалар қуйидагича мукофотланди:

1⁄8 финалга чиқиш - 11 миллион евро
Чорак финалга чиқиш - 12,5 миллион евро
1⁄2 финалга чиқиш - 15 миллион евро
Финалга чиқиш - 18,5 миллион евро

Соврин миқдорига телеҳуқуқлар ва олдинги иштроклар учун тўловлар ҳам киради: сўнгги беш ва ўн йиллик еврокубоклардаги иштроклар натижалари бўйича коэффициентлар ҳисоблаб чиқилган. ПСЖда бу тўловлар 44,7 млн евродан кўпроқни ташкил қилди.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика