Latest news

09:55Хаби Алонсо "Реал Мадрид" тарихида фақат икки мураббий эришган муваффақиятни такрорлади  3 09:23"Манчестер Юнайтед" - "Челси" учрашувининг биринчи бўлими АПЛ тарихига кирди  1 08:41"Барселона" Маркус Рэшфорд борасида бир қарорга келди  2 08:07Суперлига. Бугун 22-тур якунланади  3 08:05МЛС. Мессининг иккита голи ва битта голли узатмаси "Интер Майами" жамоасига "Ди Си Юнайтед" устидан ғалаба келтирди  15 07:35Саудия Пролигаси. "Ал Насср"дан йирик ғалаба. Роналдудан дубл  4 06:55Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 2:1   0 06:40Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Маъруфалиев: "Бухоро"да янги мураббий таъсири кўринди, Фарғонада тенг ўйин бўлди. Лекин..."   5 02:01А Серия. "Ювентус" "Верона"ни мағлуб этолмади, "Милан" эса йирик ҳисобда ғалаба қозонди   13 00:55Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  2 00:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Челси"дан устун келди, манчестерликлар рақиб 10 киши бўлиб қолганда иккита гол уришди  63 00:31"Яхшигина "тўда" йиғилди. Сервер Жепаров - "Афсоналар кубоги" ва УЕФА мураббийлик лицензияси учун ўқиш ҳақида  2 00:06Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  5 23:50ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ишончли ғалабага эришди, Раҳмоналиев 90 дақиқа ҳаракат қилди  6 23:27Тимур Кападзе - Англияда. Мутахассис у ерда нима қилмоқда?  27

Прожектор мавзуси давом этади. Навбат "Нефтчи", "Сурхон" ва "Қўқон-1912" стадионларига News

Прожектор мавзуси давом этади. Навбат "Нефтчи", "Сурхон" ва "Қўқон-1912" стадионларига

Яқинда Про лига клубларининг стадионларидаги ёритгичлари билан боғлиқ масалаларга тўхталган эдик.


Кўза кунда эмас, кунида синади. Про лигада прожекторлар муаммоси ёхуд Суперлигага яқин жамоаларнинг стадиони тайёрми?


"Нефтчи"

Фарғоналиклар ишқибозлар "Истиқлол" аренасига қайтишни интиқлик билан кутаётган бўлсалар ажаб эмас. Иккинчи давра бошланди ҳамки ҳали майдон тўлиқ тайёр бўлмаган. "Нефтчи" вакиллари билан мулоқот қилганимизда барча нарса шай эканлигини, фақат майса меъёрига келмаганини айтишди. Прожектор борасида катта муаммо йўқ. Қўшимча чироқларни ўрнатиб ёритиш даражасини талаб берадиган ҳолга келтиришса бас. Ҳаракатлар эса бошланган. ОАВ қулайлик яратиш мақсадида максимал тезликдаги интернет тизими ҳам олиб кирилганини қўшимча қилиш жоиз. Бу албатта яхши янгилик. Юқорида айтганимиздек асосий муаммо чим билан боғлиқ бўлиб қолмоқда. Жамоа кейинги турни ҳам Яйпандаги "Ўзбекистон" ўйингоҳида ўтказишга мажбур. "Нефтчи" бу мавсум Суперлигадаги 8та ўйинда рақибларини шу майдонда қабул қилди. 



"Сурхон"

Айни пайтда Термиздаги "Алпомиш" стадиони масаласида клуб билан боғланганимизда реконструкция ишлари олиб борилаётганини, тез орада расмий сайти ишга туширилиб бу борада батафсил маълумот беришлини таъкидлади. Гарчи клубдан аниқ жавоб ололмаган бўлсакда, бошқа томондан суриштирдик. Аввалгига қараганда олдинга силжиш борлигини айта оламиз. Клуб яқинда ёритгичларни олиб келган. Шу кунларда уларни ўрнатишни бошлайди. Ортда қолган давр мобайнида "Сурхон" вақтинчалик мезбон сифатида Олмалиқдаги ОКМК, Самарқанднинг "Динамо", Тошкентнинг "Локомотив" стадионларидан фойдаланди. 



"Қўқон-1912"

"Нефтчи" сингари қўқонликлар ҳам Яйпанда номинал мезбон сифатида тўп тепмоқда. Қўқондаги "Марказий" стадион чими яхши ҳолатда. Прожектор масаласида ҳали ҳамон сукут, деб тахмин қилган эдик. Бироқ клуб матбуот хизматига алоқага чиқар эканмиз, ёритгичларнинг бир қисми қолганини, ўрнатиш бошланганини маълум қилди. Октябрь ойида ўзбек футболининг 110 йиллик юбилейи Қўқон шаҳрида ўтказиш режалаштирилган бўлиб, унга қадар жамоа ўз майдонига қайтишга ҳаракат қилади. 

Rating: -10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика