Latest news

17:08Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Қозоғистон билан тўқнаш келмоқда (онлайн ҳисоб)  0 16:39"Интер" Англия терма жамоаси ҳимоячиси учун "Ливерпуль" билан курашмоқда  1 16:25Про лига. "Олимпик" "Жайхун" билан беллашмоқда (онлайн ҳисоб)  2 16:10Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияни мағлубиятга учратди  3 15:46Эксперт фикри. Суперлига 25-тур бошланмоқда. "Насаф" чемпионлик учун яна бир қадам ташлайдими?   3 15:20"Манчестер Юнайтед" афсонаси клубнинг ёзги трансфер кампаниясини танқид қилди  1 14:05"Рома" янги стадионга эга бўлади. Бунга Евро-2032 мезбонлиги сабаб бўлмоқда  0 13:28Садио Маненинг акаси Қозоғистонда академия очишга шама қилди  0 13:03Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Венесуэла ва Африка терма жамоалари билан ўйнайди  2 12:35Суперлига. 25-тур дисквалификациялари: "Бунёдкор", "Пахтакор" ва "Қўқон-1912"да йўқотишлар бор  2 12:13Қозоғистон U-20 мураббийи Ўзбекистондан учралган икки мағлубиятдан сўнг истеъфога чиққанини маълум қилди  10 11:46"Олимпик" футболчи ва ходимлари 5 ойдан бери маош олишмаяпти, клуб ёпилиб кетиши мумкин  8 11:45Осиё Кубоги-2027. Қитъа биринчилигига чиққан жамоалар 18 тага етди  3 11:20Фабио Каннаваро Суперлига 25-турининг 4 та ўйинини стадиондан кузатади  31 10:51Пролига. Тур аутсайдерлар тўқнашуви билан бошланади  0

Про-Лига. “Истиқлол” - “Норин” учрашуви ҳақида News

Про-Лига. “Истиқлол” - “Норин” учрашуви ҳақида

Про-Лиганинг 34-турида “Истиқлол” жамоаси ўз майдонида “Норин”ни қабул қилди.

Учрашув “Истиқлол” футболчиларининг фаол ҳаракатлари билан бошланди. Биринчи бўлим дастлабки дақиқалариданоқ мезбонлар ҳужумкор ўйин намойиш эта бошладилар. Мезбонларинг фаол ҳаракатлари эвазига учрашувда тезкор гол киритилиши ҳам мумкин эди. Биринчи бўлимнинг 8-дақиқасида “Истиқлол”нинг 14-рақамли ярим ҳимоячиси Рустам Абдуҳамидов тезкорлик билан ҳужум ташкил этиб, тўпни Ҳамидулло Абдуҳамидовга етказиб берди, ушбу вазиятда ёш ҳужумчининг бош билан рақиб дарвозаси томон йўллаган зарбаси бир оз ноаниқ бўлди. Биринчи бўлим асосан мезбонларнинг хавфли ҳужумлари билан ёдда қолган бўлса, ўз навбатида “Норин” жамоаси ҳам қарши ҳужумларни фаол тарзда ташкил этдилар. Учрашувнинг 37-дақиқасига келиб “Истиқлол”нинг ёш ҳужумчиси Ҳамидулло Абдуҳамидов қанотдан етказиб берилган тўпга ажойиб тарзда зарба бериб, ҳисобн очди, 1:0. Биринчи бўлимда дарвозаларга бошқа гол киритилмади ва 1:0 ҳисоби билан якунига етди.



Иккинчи бўлимни “Норин” жамоаси вакиллари фаол тарзда бошладилар. Танаффусда мураббийлардан тегишли кўрсатмаларни олиб, майдонга чиққан меҳмон жамоа футболчилари иккинчи бўлимнинг дастлабки дақиқалариданоқ кетма-кет ҳужумлар ташкил этган бўлсаларда, самра келтирмади. “Норин” жамоаси  вакиллари бир неча бор жарима тўпи, бурчак зарбаси тепиш ҳуқуқига эга бўлган бўлсаларда, улар томонидан йўлланган зарбаларнинг ҳеч бири мезбонлар дарвозасидан жой олмади. Аксинча учрашувнинг 78-дақиқасида “Истиқлол” футболчилари томонидан ташкил этилган ҳужумни  мезбонларнинг 17-рақамли футболчиси Анвар Ҳожимирзаев самарали якунлаб, ҳисобни 2:0 кўринишига келтириб қўйди. Учрашув шу тариқа мезбонларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди.                                                  

ПРО-лига
34-тур
“Истиқлол” – “Норин” – 2:0 (1:0)
Голлар: 
Ҳамидилло Абдуҳамидов (1:0), Анвар Ҳожимирзаев (2:0)
Ҳакамлар: В. Цейтлин, Т.Галеев,  А.Сидоров.
Назоратчи – И.Раҳимов
Комиссар – М.Саидқосимов.

“Истиқлол”: 12. Нодиржон Ашурматов, 4. Жасур Эрмаматов, 8. Сардор Сотволдиев, 10. Элёр Акбаров, 11. Ҳамидулло Абдуҳамидов, 13. Тимур Султонов (с), 14. Рустам Абдуҳамидов, 18. Обид Жўрабоев, 21. Элёр Мамасолиев, 22. Сардор Теляков, 30. Элдор Эргашев.
Захира: 1. Ислом Абдуллаев, 2. Азиз Мадалиев, 5. Абдухолиқ Қурбонов, 7. Ризо Айвазов, 9. Раҳимберди Маматкаримов, 17. Анвар Хожимирзаев, 20. Асилбек Ғоибжонов.

“Норин”: 95. Баракатилло Исроилов, 5. Улуғбек Худойбердиев (с), 7. Аҳрор Умаржонов, 8. Жаъфар Исмоилов, 9. Улуғбек Худоёров, 10. Баҳодир Муртазоев, 15. Зийнатулло Икромжонов, 17. Файзулло Жуманқўзиев, 29. Бахтиёр Қосимов, 70. Сардор Қаҳҳоров, 99. Шаҳзод Маъмуржонов.
Захира: 4. Зуфаржон Акбаралиев, 6. Исломжон Исмоилов, 16. Асилбек Турғунбоев, 19. Комилжон Тожиддинов, 30. Абдуазиз Абдуҳамидов.


Бекзод Толибов тайёрлади.



Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика