Latest news

23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  21 23:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3 22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  1 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  51 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  217 21:03"Бешиктош" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  24 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  11 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  2

Питер Хюистра: "Яқинда раҳбарият билан келажагим ҳақида гаплашаман. Балки бугунги мағлубият музокараларга таъсир қилар" News

Питер Хюистра: "Яқинда раҳбарият билан келажагим ҳақида гаплашаман. Балки бугунги мағлубият музокараларга таъсир қилар"

2021 йилги Ўзбекистон кубоги финал учрашувидан сўнг "Пахтакор" бош мураббийи Питер Хюистра матбуот анжуманида қатнашди.




"Учрашув қийин тарзда ўтди. Чиндан ҳам анча тер тўкдик. Қизил карточкага қадар жамоамиз яхши ўйин кўрсатаётган эди. Лекин нима учундир ушбу вазиятдан сўнг ўйинимиз тўхтаб қолди. Умуман олганда ўйинда карточкалар кўп бўлди. Ҳакам бугун карточка кўрсатиш бўйича саҳийлигини намоён қилди. "Насаф" эса сўнгги учрашувдек ҳаракат қилди. Бир киши кам бўлиб ҳам ғалабани ўз томонига оғдира олди. Мавсумни яхши ўтказдик. Бироқ кубок финалидаги мағлубият дилни хира қилади",- дейди Питер Хюистра.




- "Пахтакор"га бугун нима етишмади? Чемпионатда охирги турлардаги мағлубият руҳий томондан таъсир қилганмиди?

- Менимча мағлубиятнинг асосий сабаби айрим футболчилар асабийлаша бошлашди. Бундай паллада сабрли бўлиш ва диққатни жамлаш зарур. Бу футболда бўлиб туради. Қолаверса "Насаф" жамоаси яхши ўйнаганини таъкидлаш жоиз. Улар охиригача курашди. Футболда битта хато билан учрашув тақдирини ўзгартириб юборади.

- Қизил карточкадан сўнг ўйинимиз яхши чиқмади, дедингиз. Ўйинни кўрмаганлар худди "Пахтакор" футболчиси майдондан четлатилгандек тасаввур хосил қилади. Бу ҳолат фойда бериш ўрнига "Пахтакор"га халақит қилдими?

- Ўйинни қандай кечишини олдиндан билмайсиз. Бир жиҳатга урғу бериш керак. Масалан бугунги ўйин тақдири шундай ёзилган экан. Футболчиларимиз ўйинни назорат қилиш ўрнига кетма-кет хатоларга йўл қўйишди. Якунда бу натижага таъсир қилди. Рақиб ўзини яхши кўрсата олди. Футболчилар ҳам ҳакамлар каби VAR тизимига мослашиши керак. Буни ўрганишлари лозим.

- Жамоадаги аксарият футболчилар учун кубок финали сўнггиси бўлиши мумкин. Бугунги баҳс сиз учун охиргиси эмаслигини ишонч билан айта оласизми?

- Яқин кунлар ичида жамоа раҳбарияти билан келажагим борасида гаплашиб оламан. Кўп нарса факторларга боғлиқ. Дейлик режалар, бюджет ва ҳоказо. Балки бугунги мағлубият музокараларда ўз таъсирини ўтказиши мумкин.


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика