Latest news

01:00Ла Лига. "Барселона" "Сельта" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  7 00:29А Серия. "Милан" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйин нурсиз дуранг билан якунланди  9 00:26АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га йирик ҳисобда таслим бўлди  20 23:11Битта гол урилган Тошкентдаги "Олимпик" — "Бунёдкор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:00Франция чемпионати. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Марсель"дан учта тўп ўтказиб, мағлуб бўлди  7 22:49Моуринью "Реал" собиқ ўйинчисини нишонга олди  2 22:11АПЛ. "Арсенал"дан йирик ғалаба, лондонликларнинг сўнгги голини ўтган йили Ўзбекистонга қарши баҳсда ҳаракат қилган 17 ёшли ўйинчи урди  8 22:06Бундеслига. "Байер" 0:2ни 5:2 қилди, "Боруссия Дортмунд"дан жавобсиз 4та тўп, "Хоффенхайм" — "Лейпциг" ўйинида 7та гол  0 22:00Суперлига. Экстра-тайм: жорий мавсум узоқ давом этган ўйинлар  0 20:57А Серия. "Интер" "Верона"га қарши ўйин тақдирини биринчи бўлимнинг ўзида ҳал қилди  0 20:40Вадим Абрамов: "Барча голларни қарши ҳужумлар туфайли ўтказиб юбордик, ўйин учун режамиз умуман бошқача эди"  2 20:27Александр Хомяков: "Раҳбарият янги мутахассис излаётган экан, демак улар мендан мамнун эмас"  7 19:44"Арсенал" - "Ноттингем Форест". Таркиблар билан танишинг  0 19:35"Челси" ғалаба қозонди ва жадвалда 3-ўринга чиқиб олди  1 19:27Илёс Зейтуллаев: "Йигитлар сўнгги учрашувларда асосий ва захира деган тушунчалар йўқлигини тушунишди"  4

Пим Вербек: "Биз Ўзбекистон билан 2-ўрин учун курашамиз" News

Пим Вербек: "Биз Ўзбекистон билан 2-ўрин учун курашамиз"

Осиёда кўп йиллардан бери ишлаб келаётган голландиялик мураббий Пим Вербек ҳозирда Уммон терма жамоасини бошқармоқда.

62 ёшли мутахассисни ўзбекистонлик мухлислар билишади. Эсингизда бўлса, ЖЧ-2010 саралаш босқичида Тошкентда Австралия билан ўйнаганимизда айнан Пим Вербек рақиб жамоа бош мураббийи эди. Бундан ташқари, бу мураббий Жанубий Корея билан ҳам ўлкамизга келган.

4 май куни Дубайда ўтказилган Осиё Кубоги-2019 мусобақасига қуръа ташлаш маросимида Пим Вербек иштирок этиб, Уммон терма жамоасининг қайси гуруҳга тушишини диққат билан кузатиб борди.

Яхши биласиз, якунда Япония, Ўзбекистон, Уммон ва Туркманистон бир гуруҳдан жой олишди. Шу боис қуръа маросими якунига етгач,  голландиялик мутахассисни суҳбатга тортдик.

- Жаноб Вербек, аввало қуръа натижалари борасида қандай фикрдасиз?
- Биз учинчи саватчадан жой олгандик ва гуруҳимизга биринчи-иккинчи саватчалардан иккита кучли жамоа тушишини билардик. Бу жамоалар Ўзбекистон ва Япония бўлди. Иккала жамоа ҳам кучли ва катта тажрибага эга. Хусусан Ўзбекистон терма жамоаси 1996 йилдан бери мунтазам Осиё Кубогида ўйнаб келаётганини биламан. Япония эса қитъа биринчилигида ғолиб чиққан жамоа ҳисобланади.

Туркманистон ҳақида айтарли тасаввурга эга эмасман. Шу боис бу жамоадан нима кутишни билмайман. Умуман олганда, гуруҳимиз қизиқ кўриниш олди. Мени хурсанд қилгани жиҳати, гуруҳимиздаги ҳамма футбол ўйнашни яхши кўради. Масалан, Япония Уммонга ўхшаб доим комбинацион футбол кўрсатади. Ўзбекистон ва Туркманистон ҳам майдонга чиққанидан кейин футбол ўйнайди. Шу томонлама жуда хурсандман.

- Бундан беш-олти йил олдин Уммон терма жамоаси анча кучли баҳоланарди. Лекин сўнгги пайтларда бундай дейилмаяпти. Бу ҳақда нима дея оласиз?
- Тўғри, ҳозирги таркибда номдор юлдузлар йўқ, лекин бу жамоа кучсизлигини англатмайди. Асосий дарвозабонимиз Али Ал Ҳабси Осиёда ҳамон катта обрўга эга. Ўйин томонлама эса кучсизмиз дея олмайман. Негаки ўтган йил “Кўрфаз Кубоги”да зафар қучдик. Биласиз, бу мусобақада ғолиб бўлиш осон эмас. Биз финалда БАА билан ўйнаб пенальтилар сериясида 5:4 ҳисобида ғалаба қозондик.

Демак, бу ҳам нимагадир эришганимизни кўрсатиб турибди. Қолаверса, жамоамизда машҳур номларнинг йўқлиги Уммон фойдасига ишлайди, чунки ҳамма бир жамоа бўлиб ўйнайди ва рақиб бизни менсимаслиги мумкин. “Кўрфаз Кубоги” биз учун ҳар томонлама фойдали бўлди дея оламан.

- Географик жиҳатдан Уммон БААга жуда яқин мамлакат. Бундан келиб чиқиб Уммондан кўплаб мухлислар келишини тахмин қилса бўладими?
- Ўтган йил “Кўрфаз Кубоги” Қувайтда ташкил қилинди ва Уммондан ташриф буюрган мухлислар бизни стадионда қўллаб туришди. Ўйлайманки, Осиё Кубогида ҳам ишқибозлар ёлғиз қолдиришмайди. Гуруҳ ўйинларини Шаржа ва Абу Дабида ўтказамиз. У ерда ҳам уммонликлар кўп. Уммонда футболни жуда яхши кўришади.

- Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида қандай фикрдасиз?
- Миллий терма жамоангиз қандай ўйнаётганини доим кузатиб бораман. Шунингдек, қишда ўтказилган U-23 Осиё чемпионатида Ўзбекистон ғолиб чиққанидан хабарим бор. Ўзбекистонда ёш иқтидорли футболчилар кўп ва бемалол Осиё Кубогига кучли таркибни йиғса бўлади. Ҳали олдинда олти ой бор ва бу муддат барча учун етарли.

- Гуруҳдаги энг жиддий рақиб сифатида кимни кўряпсиз?
- Биринчи навбатда Японияни. Менимча, Япония гуруҳдан 1-ўрин билан чиқади. 2-ўринни олиш учун Ўзбекистонга қарши баҳс кўп нарсани ҳал қилади. Осиё Кубогида иштирокчилар сони ортди. Эндиликда 3-ўринни олган энг яхши кўрсаткичга эга тўртта жамоа ҳам кейинги босқичга чиқади. Шундай экан, бизда ҳам имконият жуда яхши.

- Сизнингча, Осиё Кубогини ютиш учун қандай ўйнаш керак?
- Кучли ўйинга эга бўлишдан ташқари омадли ҳам бўлишингиз керак. Бундай мусобақаларда зафар қучиш учун омад кулиб боқмаса шунча ҳаракат зое кетиши мумкин.

- Бу мусобақада Уммон терма жамоаси олдига қандай вазифа қўйилади?
- Аввало гуруҳдан чиқиш. Ундан кейин нима бўлишини вақт кўрсатади. Албатта, биз учун Осиё Кубогини қўлга киритиш қийин, лекин “Кўрфаз Кубоги”даги ғалабадан сўнг футболчиларга камида ярим финалгача боришни сингдира оламиз.

- Сизнингча, мусобақанинг асосий фаворити ким?
- Бу бироз мураккаб савол. Чунки Осиёда терма жамоалар кучайяпти, жамоалар орасидаги савия бир-бирига яқинлашмоқда. Ҳозир қитъада энг кучли фалончи деб аниқ бир жамоани кўрсата олмайсиз. Лекин ўз тахминимни айтадиган бўлсам, бу сафар ғолиблик яна Австралияга насиб этса керак. Негаки улар жуда кучли ва ўз пайтида Австралияда ишлаган мураббий сифатида айта оламанки, бу жамоа бемалол Осиё Кубогини қўлга кирита олади.

Х.Холиқов суҳбатлашди.  

Rating: -67   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика