Latest news

22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  1 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  50 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  216 21:03"Бешиктош" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  20 20:36"Вест Хэм" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 20:13"Ювентус" — "Интер". Таркиблар маълум  13 20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  3 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  11 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  2

ПФЛ: "Истиқлол" футбол клуби бўйича маълумот News

ПФЛ: "Истиқлол" футбол клуби бўйича маълумот

Фарғонанинг “Истиқлол” футбол клуби стадион билан боғлиқ масала ижобий ечим топмаганидан келиб чиқиб, Про лига мусобақасидан чиқиб кетиш борасида расмий хат йўллади.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бу ҳақда маълумотнома тайёрлаб, уни ЎзПФЛ Ижроқўмига киритди. 

Бу вақтда “Истиқлол” футбол клуби ўз сафида тўп сурган футболчиларнинг бошқа клублар билан шартнома имзолашига қаршилик кўрсатмади. Пандемия даври барча учун ноқулайликлар туғдираётганидан келиб чиқиб, ЎзПФЛ футболчилар ишсиз қолмаслиги учун уларнинг шартномаларини янги клублари учун рўйхатдан ўтказди. 

Бу жараёнлар фонида ЎзПФЛ Фарғона вилояти ҳокими ҳамда “Истиқлол” футбол клуби таъсисчилари билан музокара ўтказди. Жамоанинг хусусий экани, бир неча йиллардан буён қуйи лигада муаммоларсиз иштирок этиб келаётганидан келиб чиқиб, ЎзПФЛ “Истиқлол”ни сақлаб қолишдан, шунингдек, эндигина олдинга силжиётган Про лига турнир жадвали ўзгаришсиз қолишидан манфаатдор эканлигини билдирди. 

Айни вақтда “Истиқлол” стадиони билан боғлиқ масала юзасидан оғзаки келишувга эришилган. Ишлар расмий мақомга кўчгунига қадар ЎзПФЛ турнир жадвалига ўзгартириш киритмайди. Шунингдек, ЎзПФЛ Ижроқўми вакилларининг “Истиқлол” футбол клубининг мусобақадан чиқиб кетиши борасидаги баёнини тўлиқ имзолатишга шошилинмайди. 

ЎзПФЛ “Истиқлол” футбол клуби иштирокидаги кечиктирилган икки учрашувни 14-турга қадар ўтказиб олиш режасини ишлаб чиққан ва бу борада Про лига клублари вакиллари билан келишувга эришган. Ташкилот бу борадаги кейинги маълумотларни ўз вақтида тақдим этиб боради.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика