Latest news

13:45Неъматилло Қутибаев: "Тўғрисини айтаман, "ФарДУ" бизга нисбатан яхшироқ ўйнади"  0 13:37Шавкат Юсупов: "Вазиятлар устида кўпроқ ишлашимиз керак"  0 12:55Аналитика - футбол кўзгуси...  0 12:40Моуринью "Реал" футболчисини олиб келмоқчи. "Фенербахче" "Қироллик клуби" билан боғланди  0 12:10Абдурауф Бўриев кубок финалида қайси клуб билан тўқнаш келишни исташини айтди  1 11:54Бруну Саудия ва Америка клублари таклифларини кўриб чиқади  2 10:48Рубен Аморим: "Менимча, биз ҳали тайёр эмасмиз"  3 10:22АS. "Реал" АПЛдан футболчи олиб келишни режа қилмоқда  4 09:53ПСЖ "Манчестер Сити"нинг илк таклифини қабул қилмади  2 09:25"Нефтчи" икки нафар бразилиялик билан шартнома имзолади  3 08:54EЧЛ гуруҳ босқичини ҳал қилган "Қайрат" қанча ишлаб олди?  7 08:26EЧЛнинг 32 та жамоаси маълум  7 07:53"Қайрат" бош мураббийи тарихий натижадан сўнг нималар деди?  1 07:40Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" — "Машъал" 3:1  1 07:32Ўзбекистон кубоги. Бугун яна иккита ярим финалчи аниқланади  8

Пешқадамни ютган мураббий, хорватиялик легионер ва "Арал" посбони — Про лига 7-тур лауреатлари News

Пешқадамни ютган мураббий, хорватиялик легионер ва "Арал" посбони — Про лига 7-тур лауреатлари

Про лиганинг 7-тури ортда қолди. Биз эса ўз одатимизга кўра тур лауреатларини эълон қиламиз.

"Championat.asia" сайти талқинига кўра 7-турнинг энг яхши дарвозабони - Низомиддин Зиёвутдинов ("Арал")

"Арал" жамоаси бу турда меҳмонда "Хоразм" билан куч синашди. Шу куни мезбонларнинг бир нечта хавфли ҳужумлари голга айланмади. Бунда иқтидорли кипер Низомиддин Зиёвутдиновнинг ҳиссаси катта бўлди.  Ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган кипер тур дарвозабони номига муносиб кўрилди.  


"Championat.asia" сайти талқинига кўра 7-турнинг энг яхши футболчиси - Фране Икич ("Бухоро")

Турнинг голларга бой ўйинларидан бири "Бухоро" - "Олимпик Мобиуз" ўртасида бўлиб ўтди.  Улуғбек Бакаев шогирдлари рақиблари дарвозасига 4 та гол уришди. Уларнинг 3 тасига хорватиялик ҳимоячи Фране Икич муаллифлик қилди ва хет-трик қайд этди. Ўз-ўзидан тур футболчиси номига "Бухоро" легионери муносиблигини исботлади.



"Championat.asia" сайти талқинига кўра 7-турнинг энг яхши мураббийи - Анвар Бердиев ("Шўртан")

Ғузорнинг "Шўртан" жамоаси бу турда ўз майдонида чемпионат фаворити "Қўқон-1912"ни қабул қилди. Гарчи таркиб ва маҳорат борасида меҳмонлар устун бўлсада, ҳисобда бунинг акси кузатилди. Майдон эгалари рақибига имконият қолдирмади ва кичик ҳисобдаги ғалабани тантана қилди. "Шўртан" бош мураббийи Анвар Бердиев Про лига 7-турнинг энг яхши мураббийи деб тан олинди. 

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика