Latest news

22:26ОФК ЭЧЛ. "Ал Аҳли" - "Насаф" баҳси учун таркиблар маълум бўлди  1 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  0 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  3 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  10 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  8 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  4 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  19 17:52Про лига. "ФарДУ" голларга бой ўйинда "Жайхун"ни таслим қилди  2 17:39Левандовски МЮга трансфери ҳақида: "Фергюсон қўнғироқ қилган, лекин унинг талаффузини тушунмаганман"  3 17:05Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед" эътиборида  15 16:37"Манчестер Юнайтед" Каземиро ўрнига "Кристал Пэлас" аъзосини олиб келмоқчи  1 16:16ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф". Ўзаро ўйинлар тарихи  8 15:37"Бунёдкор" "Хоразм" устидан қийин ғалабага эришган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0

Пеп Гвардиола: "Вақти соати келиб “Ман Сити” ярим финал довонини босиб ўтади. Жамоа бунга лойиқ” News

Пеп Гвардиола: "Вақти соати келиб “Ман Сити” ярим финал довонини босиб ўтади. Жамоа бунга лойиқ”

“Манчестер Сити” бош мураббийи Пеп Гвардиола ЕЧЛ ¼ финалида “Лион”га (1:3) қарши беллашувдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Манчестер Сити” Пеп қўли остида илк мавсумда ЕЧЛни 1/8 финалда, кейинги уч мавсум қаторасига 1/4 финалда ўз иштирокини якунлашга мажбур бўлмоқда.

“Қачондир биз ярим финал йўлланмасини қўлга киритамиз. Жамоа йилларда давомида ушбу довонни босиб ўтишга лойиқ ўйин намойиш этмоқда.

Беллашувнинг дастлабки 20-25 дақиқасида биз ҳужумлар уюштириш учун бўш “зона”ларни топишга қийналдик. Аммо иккинчи бўлимда ҳаммаси яхши кетаётганди. Биз кучлироқ эканлигимизни сезиш қийинмасди. Бироқ бу каби турнирларда ғалаба учун идеал ўйин намойиш этиш лозим. Биз кўп нарсани тўғри бажарсакда, бу ғолиб чиқишимиз учун камлик қилди. Муҳим вазиятларда жарима майдончалар олдида хатоларга йўл қўйдик. Стерлинг билан боғлиқ вазиятда гол уришимиз ва ўйинни қўшимча вақтларга ўтишини таъминлашимиз лозим эди. Аммо кейинчалик гол ўтказиб юбордик ва барчаси тугади. 

Биз кўплаб вазиятларни яратдик, зарбалар йўлладик. Афсуски, ғолиблик рақибга насиб этди”, дея Гвардиоланинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда BT Sport.

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика