Latest news

08:28"Андижон" ОЧЛ 2 турниридан қанча пул ишлаб топди?  3 07:59"Реал" Алонсонинг илтимосини бажармайди  1 07:30"Насаф" етакчиларидан бири жамоадан кетаётганига ишора қилди  4 02:55АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Ньюкасл"ни қийинчилик билан мағлуб қилди  11 01:30Жон Терри Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  0 00:49"Goal" мавсумнинг биринчи қисми рамзий термасини тузди  5 00:31Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалабага эришди, "Ал Аҳли" мағлуб бўлди  0 00:17Марсело: "Мен Роналдудек бўлмаганман. Доимо ҳаётдан завқ олганман"  4 23:45Пеп Гвардиола: "Барчадан 10 очко олдинда бўлишни истардим"  5 23:22ПСЖ ва Франция термаси собиқ мураббийи вафот этди  0 22:55Расман: Муҳаммадазиз Иброҳимов — "Қизилқум" футболчиси!  1 22:36Жибриль Сиссе: "Аргентина термасини кўра олмаяпман"  3 22:16Расман: Одил Абдумажидов - “Андижон” футболчиси  7 21:49Расман: "Шўртан" "Арал" посбонини ўз таркибига қўшиб олди  1 21:35Генрих Мхитарян финалда ПСЖдан учралган мағлубият ҳақида Киву нима деганини айтди?  0

Пенальти тўғри бекор қилиндими? Ўзбекистон - Эрон учрашуви ҳакамлик фаолияти таҳлили News

Пенальти тўғри бекор қилиндими? Ўзбекистон - Эрон учрашуви ҳакамлик фаолияти таҳлили

Championat.Asia сайтининг ҳакамлик фаолияти бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев ("Алё, рэф!" Телеграм канали муаллифи) Ўзбекистон – Эрон (0:0) учрашувидаги баҳсли эпизодлар ҳақида фикр билдирди.

Харданининг четлатилиши:

- Ҳакамнинг қарорига қўшиламан. Эрон термаси футболчиси тўп учун курашга жуда хавфли тарзда қўшилмоқда ва рақибининг оёғига тепмоқда. У рақибининг таянч оёғига бутсасининг таг қисми билан тегди. Бу ҳам муҳим фактор. Барча критериялар қизил карточка демоқда.


Алижоновнинг пенальти бўйича вазияти:

- Ҳакамда пенальти белгилаш учун асослар бор, бироқ етарлича эмас. Эрон термаси футболчиси тўп учун ўйнашга ҳаракат қилди ва рақибини кўрмади, шу орқали унинг белига тегиб юборди. Пенальти белгилаш учун фақатгина зарбанинг кучи муҳим аҳамиятга эга эмас - агарда ҳимоячи рақибининг юзига катта куч билан урса, пенальти учун асос етарлича бўларди. Ўзбекистон термаси футболчиси вазиятни бўрттириб юборди.


Ашурматовнинг вазиятидаги пенальтининг бекор қилиниши:

- Жуда қизиқ вазият. УЕФА ва ФИФА ВАРнинг вазиятга аралашиши ва қўлнинг трактовкаси бўйича алоҳида йўналишга эга. Европада бундай ҳолатларда катта эҳтимол билан пенальти қўйилган бўларди. Лекин ОФК ҳакамлик йўналишини асосан ФИФАга қараб белгилайди. Бу ерда видеоассистентлар бош ҳакамнинг қарорига қўшилмагани учун ВАР ишга аралашди. Қоидаларда қўл нафақат табиий турган ҳолатда, балки нотабиий ҳолатда ҳам тана узунлигини ошириш мумкин деб ёзилган. Бундай ҳолатда қўл табиий ҳолатда тана узунлигини оширган, яъни, Ўзбекистон термаси футболчисининг қадамига кўра қўли ҳаракатланган. Шу сабабли унинг қўли елкасидан тепага ўтиб кетмаган ва чўзилмаган. Бундай ҳолатда пенальтини бекор қилиш учун асослар етарлича. Лекин Европада ВАР бундай ҳолатда ишга аралашмасди. 

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика