Latest news

14:35Канте, Фабиньо, Бергвейн, Бензема... "Насаф"нинг Элит ОЧЛ 6-туридаги рақиби ҳақида  1 14:10"Чемпионлик? Бу қўлимиздан келадиган иш" — Равшан Ҳайдаров  1 13:35Nike, Adidas ёки Under Armour? Жаҳон брендлари Мбаппе учун курашга киришди  0 13:00Сеҳргарлик, ғаройиб можаролар ва буюк камбэк. Африка Миллатлар кубоги ҳақида 10 та ғайриоддий факт  1 12:56"Пахтакор" ижарадаги икки футболчисини ортга қайтаради  4 12:47Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" ўйини бошқа стадионда ўтказилади  1 12:30"Локомотив" беларуслик хавбекка кўз тикди  3 12:12TVCOM'да бугунги тақвим: Италия Суперкубоги финали, Элит ОЧЛ ва бошқалар  2 12:01Ўзбекистон МТЖ январь ойида қаерда йиғин ўтказади?  4 11:33Винисиус ғавғоли ўйиндан сўнг Дубайга учиб кетди. Сабаби очиқланди  2 11:04U-23 Осиё чемпионати-2016. Энг тезкор голни урган ва умиди эрта сўнган Ўзбекистон  20 10:45Дани Алвес Португалия футбол клубини сотиб олиши мумкин  3 10:18Сергей Токов Суперлига жамоасида иш бошлаши мумкин  3 09:51"Локомотив" тажрибали ҳимоячи билан шартнома тузади  3 09:23Рубен Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг: "Бугун биз яхшироқ эдик"  5

Педри: "Марчиняк билан бундай ҳолат илк бор юз бераётгани йўқ. Баҳсли вазиятларнинг барчаси "Интер" фойдасига ҳал қилинди" News

Педри: "Марчиняк билан бундай ҳолат илк бор юз бераётгани йўқ. Баҳсли вазиятларнинг барчаси "Интер" фойдасига ҳал қилинди"

Педри "Интер" билан ўйиндаги ҳакамликдан норозилигини билдирди.

"Барселона" Чемпионлар Лигаси 1/2 финал жавоб ўйинида "Интер"га мағлубиятга учради (3:4, биринчи ўйин - 3:3) ва мусобақани тарк этишга мажбур бўлди.

Ўйиндан сўнг каталонияликлар бош мураббийи Ханс-Дитер Флик ҳакамларнинг ишидан қаттиқ норозилигини билдирди: "Ҳар бир баҳсли вазият рақибимиз фойдасига ҳал қилинди".

"Мураббийнинг фикрига тўлиқ қўшиламан, барча баҳсли вазиятлар "Интер" фойдасига ҳал этилди. Бу ҳакам билан бундай ҳолат илк бор юз бераётгани йўқ ва менимча, УЕФА бундай ҳолатларга жиддий эътибор қаратиши керак. Мен тушунмайдиган ва тушунтириш қийин бўлган ҳолатлар кўп. Деярли барча баҳсли вазиятлар уларнинг фойдасига ҳал бўлди.

Ламинага нисбатан қоидабузарлик бўлди, менимча, аллақачон сариқ карточка олган Мхитарян майдондан четлатилиши керак эди. Бу пенальти ёки жарима тўпи бўладими, барибир, бу аниқ карточка эди. Мен буни тушунмаяпман, ростдан," - деди "Барселона" ярим ҳимоячиси.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика