Latest news

02:05ЕЧЛ. "Бавария" Мюнхенда "Челси"ни мағлубиятга учратди  17 02:05ЕЧЛ. "Ливерпуль" охирги дақиқалардаги гол эвазига камбэк қилаёзган "Атлетико"ни таслим этди. ПСЖ ва "Интер" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди  23 00:53"Реал"нинг Хёйсенни четлатилиши бўйича берган апелляцияси рад этилди  0 00:30ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" 0:0  3 23:54ОЧЛ 2. Эроннинг "Истиқлол" клуби "Ал Васл"га ўта йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Ўзбек футболчилари қайдномада йўқ эди  1 22:53ОЧЛ 2. "Андижон"нинг гуруҳидаги иккинчи ўйинда ҳам дуранг қайд этилди  22 22:32Тақиқланган модда Мудрикнинг қонига терма жамоа йиғини пайт тушгани маълум бўлди  0 22:02Анри "Арсенал" ҳақида: "Уларда деярли иккита жамоа мавжуд. Бу йил албатта бирор нарса ютиш шарт"  3 21:10Хейсен «Сосьедад»га қарши ўйиндаги ўз четлатишини ВАР бекор қилиши керак эди деб ҳисоблайди  6 20:38ОЧЛ-2. "Андижон" меҳмонда "Аркадағ" билан дуранг ўйнади  125 19:36Гвардиола «Ман Сити»ни ЧЛда ғолибликка даъвогар деб ҳисобламайди: «Аниқ йўқ. Фақат лаҳзалардан роҳатланиб, бу ерда бўлганимиздан хурсандмиз»  6 18:31Собиқ ҳакам Буррул «Реал»нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: «Нотўғри белгиланган. Ўйинчи йиқилди, қўл ҳаракати табиий»  35 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  14 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  9 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0

"Пахтакор"ни танқид қилишга шошилмайлик News

"Пахтакор"ни танқид қилишга шошилмайлик

Мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони Осиё чемпионлар лигасини мағлубият билан бошлади.

"Пахтакор" ОЧЛ гуруҳ босқичи 1-турда Эрон клуби "Сепахон"га 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Ушбу мағлубиятдан сўнг кўпчилик "шерлар"ни танқид қилишга тушди, турли тармоқлар ва изоҳларда "Пахтакор" шаънига салбий фикрлар ёғила бошлади. 

Тўғри, мағлубиятдан сўнг танқид одатий ҳол, бироқ аввало мағлубият сабабларини ўрганиб, сўнгра хулоса бериш жоиз бўлади. "Пахтакор" биринчи бўлимда яхши ўйин кўрсатди. Гол уришдан ташқари дарвозабон Элдорбек Суюнов бир нечта вазиятда ўз жамоасини муқаррар голлардан сақлаб қолди. 

Лекин иккинчи бўлимда жамоа ўзидан кутилган ўйинни давом эттира олмади. Айниқса ҳимояда кўп бора пала-партишлик юзага келди. Лекин бу футбол, ғалаба ва мағлубият доим ёнма-ён юради. Бу билан "Пахтакор"нинг мағлубиятини оқлаб кўрсатмоқчи эмасмиз. Фақат...

Фақат гап шундаки, биринчидан "Пахтакор"да янги мураббий иш бошлади. Славче Войнески футболимизга бутунлай янги одам. Бу мутахассис энди-энди ўзбек футболи билан танишяпти, футболчиларни ўрганяпти. ОЧЛни қўя туринг, ҳали Суперлигани билмайди ва ҳатто "Пахтакор" футболчиларини тўлиқ ўрганиб олди дейиш қийин.

Табиийки мураббийга вақт керак. Кўпчилик Шота Арвеладзе даврида "Пахтакор" бошқача ўйнарди, ҳозиргисидан кучли эди дебди. Лекин бир эслаб кўринг, Арвеладзега яхши жамоа тузиш учун 3 йил керак бўлди. "Пахтакор" грузиялик мураббий қўл остида фақат учинчи мавсумга келибгина барқарор ўйин намойиш эта бошлади. 

Ҳа, тўғри, Осиё чемпионлар лигаси олдидан "Сепахон"да ҳам мураббий ўзгарди. Лекин жамоани маҳаллий мураббий Муҳаррам Навидкия қабул қилиб олди. Эрон терма жамоаси собиқ футболчиси бутун умр шу мамлакатда яшаганидан кейин қайси клубда иш бошламасин, барибир тасаввурга эга бўлади. Аммо хорижлик мутахассис - бошқа масала. 

"Пахтакор" устози янги жамоа қуришга ҳаракат қиляпти. Лекин осон бўлмаслиги аниқ. Келганидан сўнг икки ой ўтиб, бирданига ОЧЛда ҳаммани "ёрвориш" фақат тушда бўлади. Бу ўринда мураббий футболчилардан аввало нимани хоҳлаётганини билиб олиш даркор. Ва албатта, Славче Войнескидан жамоани Черансиз ўйнашга ўргатиш, фақат Черанга суяниб қолмасдан ғалабалар сари етаклаш талаб этилади. 

Драган Черан - кучли ва ақлли футболчи. Лекин жамоада битта Пирлонинг ўзи камлик қилади. Ғалаба қозониш учун таркибда Буффон ҳам, Кьеллини ҳам, Маркизио ҳам, Тевес ҳам бўлиши керак. Черан аллақачон пишиб етилган, тарбияланган футболчи. Буёғига Войнескидан "Буффон", "Кьеллини", "Маркизио" ва "Тевес"ларни тарбиялаш қоляпти, агар шунга улгурса. 

"Пахтакор" бугун ОЧЛ 2-тур учрашувини ўтказади. Мезбон "Ал Таавон"га қарши. Ўйин "Ал Таавон" майдонида бўлади ва жуда кўп ишқибозлар уларни қўллаб-қувватлайди. "Ал Таавон" дастлабки турда "Ал Дуҳайл"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Демак, бу жамоа ҳам "подарка" эмас. Лекин тўғри ўйинни йўлга қўйиб, Осиёда ҳар қандай жамоани мағлуб этса бўлади.

Ишонамизки, "Пахтакор" бу ўйинда ғолиб чиқишни ҳаммамиздан кўпроқ хоҳлаяпти, футболчиларнинг яқинлари, қариндошлари, ота-оналари бугун тунда бошланадиган баҳсни интиқлик билан кутмоқда. Шу қатори биз ҳам. Зеро Осиё майдонларида Ўзбекистоннинг ҳар қандай жамоаси фақат Ватан шаънини ўйлаб майонга чиқади. "Пахтакор"га бугунги муҳим ўйинда омад ёр бўлсин!

Х.Холиқов. 

Rating: -92   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика