Latest news

00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   32 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  23 23:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3 22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  1 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  52 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  218 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  11 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  2

"Пахтакор"да муаммолар борлигига қарамай,чемпионлик имконияти юқори" — Бахтиёр Ашурматов News

"Пахтакор"да муаммолар борлигига қарамай,чемпионлик имконияти юқори" — Бахтиёр Ашурматов

Бир неча кундан сўнг Суперлиганинг навбатдаги тур учрашувларига старт берилади.

Чемпионлик учун курашда турдан турга интрига ошиб бораётганини, қолган жамоаларда ҳам бу борада имконият юзага келганини кўришимиз мумкин. 

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси, тажрибали мутахассис Бахтиёр Ашурматов фикрларини билдирди ва жамоаларнинг имкониятини баҳолади. 

- Жорий йилги мавсумда чемпионлик учун кураш охирги тургача давом этади, деб ўйлайман. Бир неча тур олдин "Пахтакор"нинг чемпион бўлиш имконияти юқори эди. Сўнгги учта турда жамоанинг етти очко йўқотиши унинг рақобатчиларига яхшигина имконият берди, дейишим мумкин. Шунга қарамасдан, "шерлар"да олтин медаллар учун курашда имконият юқорироқ. Сўнгги ўйинларни муваффақиятсиз ўтказган "Пахтакор" Про лигага тушиб кетиши деярли аниқ бўлиб улгурган "Турон" билан учрашади. Бу ўйиндаги ғалаба жамоага йўқолган ишончни қайтариб бериши мумкин. 

- "Навбаҳор" бешта ўйиндаги ғалабасиз сериядан сўнг "Турон"ни осонликча ютиб, ишончни ошириб олди. Ўзаро ўйинларда "Пахтакор" устун. Шу фактор ҳам пойтахт клубининг имкониятини оширади. Тўғри, охирги ўйинларда "Пахтакор"да муаммолар бор. Айниқса, марказий ҳимоячилар ҳар бир ўйинда хатога йўл қўймоқда. Иккинчи даврада жамоага таклиф қилинган легионерлар ҳам ишончни оқлаётгани йўқ. Бир нарсани айтиш керак, "Пахтакор" рақобатчиларида тақвим мураккаброқ. "Нефтчи" ва "Насаф" Наманганда қийин ўйинлар ўтказишади. Бу жамоалар ҳам охиригача курашиши табиий. Бу борада "Нефтчи" ва Левченкога қойил қолмасдан илож йўқ. "Навбаҳор" эса кетма-кет иккинчи йил чемпионликка асосий даъвогар бўлиб қолмоқда. Жамоанинг ажойиб мухлислари чемпионликни соғинишган. Улар чемпионликни кўришга муносиблар. 

- Рўзиқул ака Бердиевни мураббий ва инсонийлик жиҳатларини ҳурмат қиламан, аммо "Насаф"нинг муҳим ўйинларда очко йўқотиб қўйиши имкониятларни пасайтириб юбориши мумкин. Қўшимчасига айтиш керакки, "аждарлар"ни рақобатчилари "Пахтакор" ва "Навбаҳор" майдонида синов кутмоқда. Барчанинг вазиятини кўриб чиқиб, кетма-кетликда айтадиган бўлсам, "Пахтакор", "Навбаҳор", "Нефтчи", "Насаф" чемпионлик учун курашади. Бу йўлда ҳар бир жамоага омад тилайман.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика