Latest news

16:22Месси гол урилмаган пенальтилар сони бўйича Роналдуга яқинлашиб олди  0 16:10Про лига. "Локомотив" – "Олимпик-MobiUz". Таркиблар маълум  0 15:39"Насаф" аламли тарзда мағлубиятга учраган муҳташам "Қирол Абдуллоҳ" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  1 15:05"Реал" умидли ҳимоячи билан шартномани узайтирди  0 14:38"Арсенал" "Атлетик" билан ўйинда икки асосий ўйинчисидан фойдалана олмайди  2 14:04Лизаразю "Ал Насср"га трансфер бўлган Команни танқид қилди  1 13:35Беллингем ва Камавинга "Реал"нинг ЕЧЛ учун қайдномасига киритилган ҳамда "Қайрат"га қарши ўйнаши мумкин  1 13:08Гвардиола мураббий сифатида топ-лигалардаги 600-ўйинида қатнашди. Ғалабалар фоизи сизни ҳайратда қолдиради  9 12:40"Насаф"нинг халқаро майдондаги мағлубиятли серияси давом этмоқда  13 12:20Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли"нинг мағлубиятсиз серияси 19 та ўйинга етди  1 11:56"Насаф"нинг асосий ҳимоячиси "Ал Ҳилол"га қарши ўйнай олмайди  6 11:38Гол ўтказмаган посбон, "Нефтчи"ни ютган мураббий ва 30 ёшли легионер — Суперлигада 21-турнинг энг яхшилари​  3 11:20Дориев, Норчаев, Яшин, Йўлдошев ва бошқалар... Суперлига 21-тур рамзий терма жамоаси  2 11:04Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиёнинг номдор жамоасига қарши баҳс олиб боради  0 10:38Жаҳон чемпиони 31 ёшида фаолиятини якунлади  5

"Пахтакор" ўз сафига эронлик футболчини қўшиб олди News

"Пахтакор" ўз сафига эронлик футболчини қўшиб олди

"Пахтакор" ёзги трансфер ойнаси ёпилиши арафасида таркибини яна бир легионер билан тўлдирди.

ПФЛнинг хабар беришича, "Пахтакор" Кими Мерк, Павел Павлюченко, Мэтью Стинворденлардан ташқари эронлик Муҳаммад Ризо Кушкини рўйхатдан ўтказган.

19 ёшли Муҳаммад Ризо эркин агент сифатида "шерлар" сафига қўшилди. Эронлик футболчи ҳамда Тошкент клуби ўртасида тузилган битим 2026 йилгача амал қилади.

2004 йилда туғилган вингер "Пайкон" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг сўнгги жамоаси "Шаҳрдари Ҳамедан" клуби бўлган.

Таъкидлаш лозимки, футболчига Нидерландиянинг "Фейеноорд" клуби жиддий қизиқиш билдирганди, ҳаттоки ушбу жамоа сафида назорат учрашувида ҳам майдонга тушганди, бироқ Кушки ҳамда унинг агентини "Пахтакор"га ўтишга кўндира олишди. 


Кушки 2020, 2021 ва 2022 йилларда Эрон U-19 чемпионатларида уч марта тўпурар бўлишга эришган. 


Transfermarkt портали ушбу футболчини 75 минг еврога баҳоламоқда.

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика