Latest news

00:50"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси қайдномасига киритмагани маълум бўлди  0 00:32Элдор ва Аббос сафда, Кападзенинг кайфияти чоғ – миллий жамоа машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  0 00:10U-23 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон жойлашган гуруҳнинг иккинчи баҳсида Қирғизистон Кими Меркнинг дубли эвазига Фаластинни енгди  1 23:50Португалия президенти марҳум Диогу Жотани орден билан тақдирлади  1 23:18"Пахтакор" 5 нафар тарбияланувчиси учун 432 миллион сўм олади  0 22:44Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Англияга ютқазди  9 22:25Антони "Бавария" таклифини рад этганини айтди. У "Бетис"га берган сўзида турган  1 21:55"Атлетик" ФИФА Лапортни рўйхатдан ўтказишни рад этганини тасдиқлади  1 21:36Ла Лигада ой мураббий бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди. Флик улар орасида йўқ  6 20:55Ла Лигада август ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди  3 20:25Равшан Ҳайдаров: "Бутун ўйин давомида устунликка эга бўлдик, тўпни назорат қилдик"  13 19:59A Bola: Лёвдан сўнг Бенту ҳам Ўзбекистонга "йўқ" деди  106 19:50Фарруҳ Сайфиев Туркманистон билан баҳсда дарвозабонга атайин жароҳат етказдими?  11 19:33Аббос Файзуллаев: "Туркияга мослашиш қийин бўлмади"  3 17:37Фермин ва Гави қизлар туфайли жанжаллашиб қолганми?  1

"Пахтакор" футболчилари тиббий кўрикдан ўтишди News

"Пахтакор" футболчилари тиббий кўрикдан ўтишди

Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони "Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлаш арафасида турибди.

"Шерлар" ўйинчилари 3 ҳафталик таътилдан кейин бугун "Жар" стадионида йиғилишди ва тиббий кўрикдан ўтишди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Футболчиларнинг жисмоний ҳолатини билиш мақсадида ўтказиладиган одатий текширувлардан ташқари COVID-19 инфекциясини аниқлаш бўйича тест ҳам топширилди. Машғулотлар эса бугунги текширувлар натижаларидан келиб чиқиб, эртага "Жар" стадионида бошланади.

Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор" йиғинни 21 январга қадар "Жар"да ўтказади. Шундан кейин жамоа БААнинг Дубай шаҳрига учиб кетади.

"Пахтакор" Дубайда йиғин ўтказади: бўлажак рақиблар орасида "Зенит" ва "Спартак"...

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика