Павел Бугало: "Умид қиламанки, Ўзбекистон Осиё Кубогида гуруҳдан чиқади ва ярим финалгача етиб боради"
01 jan 2024 18:41
News
Павел Бугало: "Умид қиламанки, Ўзбекистон Осиё Кубогида гуруҳдан чиқади ва ярим финалгача етиб боради"
Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё Кубогидаги иштироки олдидан кўплаб мутахассислар, мураббийлар фикрларини билдириб ўтмоқда.
"Оқ бўрилар" таркибида 3та Осиё Кубогида қатнашган собиқ дарвозабон Павел Бугало бўлажак турнир олдидан терма жамоамизнинг имкониятларини баҳолади.
"Умид қиламанки, Ўзбекистон гуруҳдан чиқади ва мусобақада олдинга интилишда давом этади. Менимча терма жамоамиз ярим финалга қадар етиб бора олади. Агарда барча футболчилар эътиборни ғалабага қаратиб, юқори натижа йўлида бирлашишса, ҳамма нарса бўлиши мумкин. Ўзбекистон терма жамоасига Қатардаги Осиё Кубогида омад тилайман",- дейди Павел Бугало
Маълумот учун, Павел Бугало Ўзбекистон терма жамоаси либосида 40та учрашувда майдонга тушган.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
12:20
МТЖ 5 майдан йиғин ўтказади ва Суперлиганинг етакчи клубларига қарши ўртоқлик ўйинларида қатнашади 5
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Испания Суперкубоги. "Барселона" "Атлетик"ни ўта йирик ҳисобда таслим этиб, финалга йўл олди
АПЛ. "Манчестер Сити" "Брайтон" билан ўйинда яна очко йўқотди. Ҳусанов тўлиқ ўйнади
Равшан Ҳайдаров: "Уч очко қўлга киритилди. Болаларча қилинган хатолар Эронга қарши ўйинда такрорланмайди деб умид қиламан"
Comments