Latest news

17:48Расман: "Андижон" собиқ устози "Бухоро"да иш бошлади  1 17:26Эшитдик-да! "Зўр ТВ" Чемпионлар Лигасини намойиш этади  4 16:51Ўзбекистон футзал терма жамоаси Японияга қарши ўртоқлик ўйинида қатнашмоқда (онлайн ҳисоб)  1 16:35Про лига. "Локомотив" "Олимпик-MobiUz" билан рўбарў келмоқда (онлайн ҳисоб)  0 16:22Месси гол урилмаган пенальтилар сони бўйича Роналдуга яқинлашиб олди  1 15:39"Насаф" аламли тарзда мағлубиятга учраган муҳташам "Қирол Абдуллоҳ" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  4 15:05"Реал" умидли ҳимоячи билан шартномани узайтирди  0 14:38"Арсенал" "Атлетик" билан ўйинда икки асосий ўйинчисидан фойдалана олмайди  3 14:04Лизаразю "Ал Насср"га трансфер бўлган Команни танқид қилди  3 13:35Беллингем ва Камавинга "Реал"нинг ЕЧЛ учун қайдномасига киритилган ҳамда "Қайрат"га қарши ўйнаши мумкин  1 13:08Гвардиола мураббий сифатида топ-лигалардаги 600-ўйинида қатнашди. Ғалабалар фоизи сизни ҳайратда қолдиради  10 12:40"Насаф"нинг халқаро майдондаги мағлубиятли серияси давом этмоқда  18 12:20Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли"нинг мағлубиятсиз серияси 19 та ўйинга етди  2 11:56"Насаф"нинг асосий ҳимоячиси "Ал Ҳилол"га қарши ўйнай олмайди  7 11:38Гол ўтказмаган посбон, "Нефтчи"ни ютган мураббий ва 30 ёшли легионер — Суперлигада 21-турнинг энг яхшилари​  3

ЎзПФЛ барча футбол мусобақаларини 15 августга қадар тўхтатди News

ЎзПФЛ барча футбол мусобақаларини 15 августга қадар тўхтатди

Карантин талаблари кучайтирилаётганидан келиб чиқиб, ЎзПФЛ ўз мусобақаларини тартибга солиб келди.

"Бунда ташкилот биринчи галда клублар дуч келиши мумкин бўлган муаммолар ҳамда футболчилар саломатлиги масаласини биринчи ўринга қўйди. 

Биринчи галда Биринчи лига ва Аёллар чемпионати мусобақаси, кейинроқ эса футзал чемпионати номаълум муддатга қолдирилди. Coca Cola Суперлига ҳамда Про лига мусобақаси эса давом эттирилди. Орада вирус юқтириб олган футболчилар аниқлангач, ЎзПФЛ ҳар икки мусобақани августга қадар тўхтатишга қарор қилди.

Бугун — 27 июль куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси республикада карантин талаблари 15 августга қадар узайтирилганидан келиб чиқиб, мана шу муддат давомида футбол учрашувларини ўтказмаслик бўйича тавсия хатини тақдим этди. Яъни, терма жамоалар учун масъул ташкилот ҳам футболчилар саломатлиги масаласини биринчи планга олиб чиқди.

Ўз навбатида ЎзПФЛ ҳам мавжуд ҳолат, қолаверса, футболчи ва мураббийлар билан боғлиқ шароитлар, мамлакатимизда ҳукм сураётган карантин даври ҳамда ундаги мураккабликларни инобатга олиб, барча футбол мусобақаларини 15 августга қадар қолдирди. Барчамиз учун соғлигимиз биринчи ўринда. 

Мусобақанинг қай тариқа тикланиши, тақвим ва формат қай кўринишда бўлиши масаласига кейинроқ ойдинлик киритилади. ЎзПФЛ оғир шароитда барча юртдошларимизга сабр, матонат ва саломатлик тилайди", - дейилади ЎзПФЛ хабарида.

Rating: -7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика