Latest news

13:25Ла Лиганинг тўрт клуби Фатига қизиқиш билдирмоқда  0 13:04Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи БААда!  3 12:48"Манчестер Юнайтед" Бразилия терма жамоаси форварди билан музокара ўтказмоқда  0 12:02Маноло Гонсалес — Ла Лиганинг апрелдаги энг яхши мураббийи  0 11:45Асилбек Алиев: "Турнир бошидан чемпионликни мақсад қилган эдик"  3 11:15"Реал" — йилнинг энг яхши жамоаси  25 10:47Неъматуллоҳ Рустамжонов: "Қош қоқиш? Араб футболчисининг кайфиятини кўтармоқчи эдим"   14 10:10«Спортинг» Виктор Гёкерешнинг нархини туширди. Унга асосий даъвогар маълум  4 09:36Италия чемпиони «олтин учрашув»да аниқланиши мумкин  9 09:00МЮ ёздаги асосий трансфер мақсадини аниқлаб олди  0 08:32«Ливерпуль» яна уч нафар асосий таркиб футболчиси билан шартномани узайтирмоқчи  0 07:58Исломбек Исмоилов: «Ҳозирги ҳис туйғуларни таърифлаб бўлмайди»  13 07:35Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" ўз майдонида дуранг қайд этди, "Ал Иттиҳод" эса 3 та гол уриб ғалаба қозонди  1 07:30Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 07:11Суперлига. Пенальтини голга айлантира олмаган Колесниченко ўйинда гол уриб "Сурхон"га ғалаба келтирди  1

ЎзПФЛ 4 клубнинг U21 жамоаси учун майдонини қабул қилмади, 1-турдаги 1 ўйин ўтказилмайди News

ЎзПФЛ 4 клубнинг U21 жамоаси учун майдонини қабул қилмади, 1-турдаги 1 ўйин ўтказилмайди

20 февраль куни U21 чемпионати ҳақида материал эълон қилинган бўлиб, унда Суперлига клублари раҳбариятидан регламент талабларига диққатли бўлиш сўралганди.

Шунингдек, уларга “Суперлига ва Пролига регламенти”нинг 5.4 ҳамда 5.5-бандларини ўқиб чиқиш тавсия этилганди. 

7 март куни Суперлига янги мавсуми старт олади. Табиийки, асосий ўйинлардан бир кун ўтиб U21 жамоалари майдонда кўриниш беради. Захира жамоаси майдони учун талаб аслида катта эмас. Унинг парвариши учун харажат кўпайиб кетмаслиги учун, U21 жамоасига ажриқ билан қопланган стадионда тўп суриши учун рухсат этилган. 

Лиганинг стадионлар учун жавобгар мутахассислари ўтган вақт давомида U21 жамоалари тўп тепиши режалаштирилган майдонларни ўрганиб чиқди. "Насаф", "Бунёдкор" ва "Сурхон" клублари бу масалага жиддий эътиборда бўлиб, уларнинг захира майдонлари доимий парваришда, сифатли ўйин учун шароит етарли. "Пахтакор" ва "Андижон" клублари бу борада таъмирлаш ишларини олиб бормоқда. 

ОКМК, "Бухоро", "Нефтчи", "Шўртан", "Сўғдиёна", "Машъал" каби клубларнинг захира жамоалари майдонларини Лига шартли равишда қабул қилди. Бироқ мана шу клублар раҳбариятидан захира майдонларига жиддий эътибор қаратиш ва уларнинг ҳолатини яхшилаш сўралади. 

"Қўқон-1912", "Қизилқум", "Хоразм", "Навбаҳор", "Динамо" клублари U21 жамоаси учун тақдим этган майдонлар Лига томонидан ўйинлар учун қабул қилинмади. Уларда қайд этилган камчиликлар бартараф этилгунига қадар, Лига регламент бандлари бўйича чора кўришда давом этади. Фақатгина Қўқон-1912 клуби белгиланган муддатнинг сўнгги кунида Яйпандаги Ўзбекистон стадионини рўйхатдан ўтказишга улгургани учун, мазкур клубнинг захира жамоаси Турон майдонидан фойдаланиб туради. Самарқанд, Хоразм, Навоий шаҳарларида эса афсуски U21 жамоаси ўйинларини ўтказиши мумкин бўлган бошқа майдон мавжуд эмас. Навбаҳор клуби расмийларининг Лига мусобақалари ва талабларига бўлган муносабати алоҳида мавзу бўлиб, Лига уларнинг ўз вазифасига профессионал ёндашишини бир неча йилдан буён кутиб келади. 

Шундан келиб чиқиб, "Навбаҳор" U21 — "Динамо" U21 ўйини учун Лига ўз расмийларини юбормайди ва мезбон клубга техник мағлубият ёзади. Ҳар икки клуб ўзаро келишган ҳолда ўртоқлик учрашуви ташкил этиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

Шунингдек, рақиб жамоанинг захира майдонлари талабга жавоб берганидан келиб чиқиб, Қизилқум ва Хоразм ўринбосарлари ўз учрашувини рақиб майдонида ўтказади. Мазкур таклиф рад этилса, уларга ҳам техник мағлубият ёзилади.

Rating: +2   

Comments

+2   
27 feb 20:34:47
MirShoh
Navbahor rasmiylari shuni ham eplolmadilarmi
   
27 feb 22:17:58
Real Dinamo
Dinamo yoshlariga 3 ochko naqd ekanda
   
27 feb 20:39:09
BXZ BXZ
Биринчи турни энг интригали у́йини Бунёдкор ва Нефтьчи учрашуви бу́лса керак яна Насаф ва Су́гдиёна у́йини хам шиддатли бу́лса керак.
   
27 feb 20:37:49
BXZ BXZ
Биринчи турни энг интригали у́йини Бунёдкор ва Нефтьчи учрашуви бу́лса керак
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика