Latest news

21:2517 ёшли Ламин Ямаль "Golden Boy" совринини қўлга киритди!  4 21:04ОЧЛ-2. "Насаф" чемпионликдан кейинги 4-ўйинида ҳам мағлуб бўлди  261 20:40Расман: "Интер Майами" Луис Суарес билан янги шартномани узайтирди  1 19:54Санья Мбаппе ҳақида: "Роналду "Реал"даги фаолиятини яхши бошламаган, Бенземанинг трансферини хато, Бекхэмникини эса омадсизлик деб аташган. Улар клуб афсоналарига айланишди"  2 19:26Моуринью: "Педри менда "Барселона"дан кўра кўпроқ таассурот қолдирди"  3 18:53Ламин Ямаль "Golden Boy" совринини қўлга киритади. Бу ҳақда бугун эълон қилинади  2 18:30Азимжон Аҳмедов: "Андижон" билан ўзгача ҳисоб-китобимиз бор"  12 17:42Умарали Раҳмоналиев: "АПЛда ўйнашни хоҳлардим"  11 17:14Ўзимизнинг карикатура: Ақлдан озаётган Пеп  7 16:47Қаршида бугун ОЧЛ-2 ўйини бор. Стадиондан "қайноқ" суратлар  2 16:14"Гвардиола ҳар нарсада Мессини эслайди"  22 15:45 Рустам Турдимуродов: "Навбаҳор" бизга қарши финал алами билан майдонга чиқади"  15 15:12"Бу ўйинни ўзимиз бериб юбордик"  7 14:50Сервер Жепаров Суперлиганинг энг кучли 5 мураббийи ва 5 футболчиси номини айтди  8 14:20"Футбол олами". Суперлигада қолиш учун кураш авжида ёхуд 25-турдаги барча воқеалар ҳақида   0

ЎзФҲМ: "Пахтакор" - "Навбаҳор" бош ҳаками ўйин охирида хато қилган, "Сўғдиёна" - "Насаф" учрашувида қизил карточка тўғри берилган, "Олимпик" - ОКМК ўйинида пенальти тўғри белгиланган News

ЎзФҲМ: "Пахтакор" - "Навбаҳор" бош ҳаками ўйин охирида хато қилган, "Сўғдиёна" - "Насаф" учрашувида қизил карточка тўғри берилган, "Олимпик" - ОКМК ўйинида пенальти тўғри белгиланган

Жорий йилнинг 17 июнь санасида Суперлига 2024 йилги мавсумнинг 11-тури якунига етди.

Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази тур якунларига кўра, Эксперт-ҳакамлар комиссиясининг навбатдаги йиғилишини ўтказди ва тур доирасида кузатилган яна 3 та баҳсли вазият таҳлил қилинди.

Қуйида уларнинг батафсил изоҳи ва чиқарилган якуний қарорлар билан танишишингиз мумкин.

1-вазият. "Пахтакор" - "Навбаҳор" қарама-қаршилиги: дарвозабонга нисбатан қўполлик.


"Пахтакор" - "Навбаҳор" учрашувининг 90+8-дақиқасида меҳмонлар рақиблари жарима майдонида хавфли ҳужум ташкил қилди. Аммо бу ҳолатда наманганликларнинг 13-рақамли футболчиси мезбонлар посбони тўпни ушламоқчи бўлган пайтда унга бутсаси билан зарба берди. Бош ҳакам Абдурашид Худойберганов меҳмонлар аъзосига ҳеч қандай карточка кўрсатмаган ҳолда жарима зарбаси белгилади.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда "Навбаҳор" футболчиси рақиб дарвозабони ҳудудида посбонга нисбатан қўпол ҳаракат қилган. Бундай ҳолатда ҳимоячига сариқ карточка кўрсатилиши керак эди. Шу сабабдан, Эксперт-ҳакамлар комиссияси ҳакамнинг қарори нотўғри эканини маълум қилади.




2-вазият. "Сўғдиёна" - "Насаф" ўйини: қизил карточка.


"Сўғдиёна" - "Насаф" баҳсининг 50-дақиқасида мезбонларнинг 4-рақамли аъзоси О. Аҳадов рақиб ҳужумчисини бирга-бир вазиятга чиқиб бораётганда очиқчасига ортдан тўхтатиб қолди. Бош ҳакам Аскер Нажафалиев дастлаб футболчига сариқ карточка кўрсатган. Аммо ВАР ҳаками уни монитор ёнига чақиргандан сўнг жиззахликлар вакилини майдондан четлатди.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Ушбу ҳолатда футболчи қулай вазиятга чиқиб бораётган рақибини сўнгги умид фоли орқали тўхтатди ва қаршиликларнинг истиқболли ҳужумини йўққа чиқарди. Бу каби ҳолларда фол қайд этган футболчига қизил карточка кўрсатилиши лозим. Ҳакамнинг қизил карточка бўйича чиқарган қарори тўғри, деб топилди.





3-вазият. "Олимпик" - ОКМК тўқнашуви: баҳсли пенальти.


"Олимпик" - ОКМК учрашувининг 78-дақиқасида меҳмонларнинг 18-рақамли футболчиси рақиби дарвозаси томон ҳужум амалга оширди. У мезбонлар ҳимоячисини алдаб ўтаётган чоғда тўп "Олимпик" вакилининг қўлига тегди. Бош ҳакам Олим Тўйчибоев нуқтага ишора қилди.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда тўп футболчининг нотабиий тарзда турган қўлига тегиб, йўналишини ўзгартирган. Пенальти белгилаш учум асос етарли ва шу сабаб, комиссия томонидан ҳакамнинг қарори тўғри, деб ҳисобланди.




Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика