Latest news

07:55Факт. "Машъал" бугун тарихий натижа қайд этиши мумкин  1 07:25Суперлига. Бугун 22-турга старт берилади   0 07:00"Бургутлар" ОЧЛ-2да юришини бошлади. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувидан галерея   0 02:44ОЧЛ 2. Роналдусиз "Ал Насср" Тожикистоннинг "Истиқлол" клубига жавобсиз бешта гол урди  3 02:38Туркия. Шомуродов ассист берган ўйинда "Истанбул Башакшеҳир" "Фотиҳ Карагюмрук"ни мағлубиятга учратди  1 02:05ЕЧЛ. "Бавария" Мюнхенда "Челси"ни мағлубиятга учратди  19 02:05ЕЧЛ. "Ливерпуль" охирги дақиқалардаги гол эвазига камбэк қилаёзган "Атлетико"ни таслим этди. ПСЖ ва "Интер" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди  29 00:53"Реал"нинг Хёйсенни четлатилиши бўйича берган апелляцияси рад этилди  0 00:30ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" 0:0  3 23:54ОЧЛ 2. Эроннинг "Истиқлол" клуби "Ал Васл"га ўта йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Ўзбек футболчилари қайдномада йўқ эди  3 22:53ОЧЛ 2. "Андижон"нинг гуруҳидаги иккинчи ўйинда ҳам дуранг қайд этилди  23 22:32Тақиқланган модда Мудрикнинг қонига терма жамоа йиғини пайт тушгани маълум бўлди  0 22:02Анри "Арсенал" ҳақида: "Уларда деярли иккита жамоа мавжуд. Бу йил албатта бирор нарса ютиш шарт"  3 21:10Хейсен «Сосьедад»га қарши ўйиндаги ўз четлатишини ВАР бекор қилиши керак эди деб ҳисоблайди  7 20:38ОЧЛ-2. "Андижон" меҳмонда "Аркадағ" билан дуранг ўйнади  128

Ўзбекистоннинг Осиё кубогидаги рақиби июнь ойида 2 та халқаро мусобақада қатнашади News

Ўзбекистоннинг Осиё кубогидаги рақиби июнь ойида 2 та халқаро мусобақада қатнашади

Ҳиндистон терма жамоаси июнь ойида иккита халқаро мусобақада иштирок этади.

Игорь Штимац бошчилигидаги ҳиндлар 9-18 июнь кунлари 4 та терма жамоа иштирок этадиган "Intercontinental Cup" мусобақасида қатнашишади. Ҳиндистон, Ливан, Вануату ва Мўғулистон каби жамоалар қатнашадиган ушбу турнирга Ҳиндистоннинг Бубанесвар шаҳри мезбонлик қилади.

Ҳар бир жамоа учтадан ўйин ўтказади ва гуруҳда дастлабки икки ўринни олган жамоалар финалда тўқнаш келишади.

Мезбонларнинг тақвими
9 июнь: Ҳиндистон - Мўғулистон
12 июнь: Ҳиндистон - Вануату
15 июнь: Ҳиндистон - Ливан




21 июндан Ҳиндистоннинг Бенгалуру шаҳрида "SAFF Championship" (Жанубий Осиё футбол Федерацияси) мусобақаси старт олади. Унда жами 8та давлат терма жамоаси иштирок этади.

Ҳиндистон "А" гуруҳида Кувайт, Непал ва Покистон билан куч синашади. Иккинчи гуруҳдан Ливан, Мальдив ороллари, Бутан ва Бангладеш жой олган.

Мезбонларнинг тақвими:
21 июнь - Ҳиндистон - Покистон
24 июнь - Ҳиндистон - Непал
27 июнь - Ҳиндистон - Кувайт

Ҳар бир гуруҳда дастлабки икки ўринни олган жамоалар ярим финалга чиқади. Ярим финал 1 июль, финал эса 4 июль кунига белгиланган.

Маълумот учун, "SAFF Championship" мусобақаси бунга қадар 13 марта ўтказилган ва 8 марта Ҳиндистон чемпионликка эришган. 2 марта Мальдив ороллари, 1 мартадан Бангладеш, Афғонистон ва Шри Ланка ғолиб бўлган. Лекин олдинги мусобақаларда Кувайт ва Ливан терма жамоалари иштирок этишмаганини ҳам таъкидлаш лозим.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика